Қоракўлда аммиак ва карбамид ишлаб чиқарилади
Бухоро вилояти Қоракўл туманида хорижий инвестиция лойиҳаси доирасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Кипр Республикасининг “Semanti Limited” компанияси ҳамда “Қоракўл Эркин иқтисодий зонаси ўртасида келишув меморандуми имзоланди. Унга кўра, Қоракўл эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги 55 гектар ер майдонида умумий қиймати 600 миллион АҚШ доллари бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” заводини қуриш кўзда тутилган.
Ушбу инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши натижасида кунига 1500 тонна аммиак ва 1800 тонна карбамид ишлаб чиқарилади. 500 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу йирик лойиҳа 2023-2026 йилларда тўлиқ ишга туширилади.
Зариф Комилов,
ЎзА