Қора денгиздаги дон йўлаги қайта очилди
Россия-Украина
Бугун Киевга Чехия Бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги делегация етиб келди. Ташриф дастурига кўра, Украина-Чехия ҳукуматлараро қўшма йиғилиши ўтказилиши режаланган.
Фиаланинг сўзларига кўра, шунингдек, “украиналик дўстлар билан бир неча учрашув бўлиб ўтади”.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ўртасидаги телефон мулоқотида Россия-Украина инқирози “глобал хавфсизлик ва иқтисодий барқарорлик нуқтаи назаридан” кўриб чиқилди, деб хабар берди ХХР ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ван И томонлар вазминлик кўрсатиши лозимлиги, вазият янада кескинлашувига йўл қўймаслик учун масалани ҳал қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатни кучайтириш кераклигини айтган.
“Ҳали музокара эшиги ёпилмаган. Эҳтимол, бир фоиз бўлса ҳам, тинчлик мақсадида имкониятни юз фоизга чиқариш керак”, деган Хитой вазири.
Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш халқаро ташкилоти ваколатхонаси хабарига кўра, бугун БМТ, Туркия ва Украина томонидан денгиз гуманитар йўлаги бўйлаб 16 та кеманинг ҳаракат жадвали тасдиқланди.
“Бу ҳақда Россия томони хабардордор қилинди”, дейилади хабарда.
Украинага яқин портларда жами 700 минг тоннага яқин озиқ-овқат юкланган 21 кема қўзғалишга тайёр. МАмлакат инфраструктура вазири Александр Кубраков бугун 12 та кема йўлга тушганини билдирди.
Президент Режеп Таййип Эрдоған “Россиянинг келишувдаги иштироки тўхтаганига қарамай, Туркия Қора денгиз дон шартномасини амалга ошириш учун саъй-ҳаракатни давом эттиради”, дея баёнот берди.
“Анадолу” хабарида, шунингдек, Туркия ва БМТ воситачилигида эришилган келишувга асосан, Украинадан ҳозиргача 9,3 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорти таъминлангани айтилади.
Испаниянинг миграция бўйича давлат котиби Исабель Кастро “EFE” агентлигига интевьюсида таъкидлашича, қиш яқинлашиши билан мамлакатга қайтаётган украиналик қочоқлар сони кўпайиши кутиляпти.
Охирги саккиз ойда Испания 150 мингдан зиёд украиналикни қабул қилган. Ўтган ҳафта ҳукумат Украинадан келган кўчманчилар харажатини қоплаш учун 81,7 миллион евро ажратгани айтилган эди.
Аброр ХОН, ЎзА