Қўқон шаҳри жорий йилда II Халқаро ҳунармандчилик фестивалига мезбонлик қилади.

 Айни кунларда бу ерда нуфузли тадбирга тайёргарлик ишлари бошланган бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳунармандлик барча халқларга хос бўлган маданий мерос ҳисобланади. Ҳар бир устанинг буюм ва маҳсулотлари қалб қўри ва қўл меҳнати билан яралади. Фарғонада ҳунармандликнинг барча йўналишлари бўйича беш мингдан ортиқ устахона фаолият юритмоқда. Қўқон ҳунармандлиги ўзига хос тарихи, услуб ва анъаналарига эга бўлиб, бу ерда унинг 30 га яқин тури кенг ривожланган. 2019 йил қадимий шаҳарда Президентимиз ташаббуси билан илк бор халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилди. Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” мақоми берилди. Бу унвон 2014 йилда таъсис этилган бўлиб, шу кунгача унга 16 давлатнинг 36 шаҳри сазовор бўлган. Қўқон шаҳри МДҲ мамлакатлари шаҳарлари орасида ичида биринчи бўлиб шу қатордан жой олди. Шунингдек, “Ҳунарманд” уюшмаси мазкур ташкилотга аъзо бўлди. Мамлакатимизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш борасидаги саъй–ҳаракатлар самарадорлиги халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилганининг белгиси бўлди бу воқеалар. Ўтган йилда бу ерда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм масалалари бўйича вазирлари йиғилишида Қўқон шаҳри 2022 йилда туркий дунёнинг Туризм пойтахти деб эълон қилинди.

– Иккинчи бор ўтказилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивали барча халқларни бирлаштирадиган дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрами бўлади, – дейди Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов. – Фестиваль ва Туркий Кенгаш давлатлари туризм вазирлари учрашувларига тайёргарлик доирасида алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, 64 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда. Дастур доирасида тарихий обидаларни таъмирлаш ва реставрация қилиш, уларга олиб борадиган туризм маршрутларидаги йўлларни таъмирлаш, тунгги ёритиш тизимлари, сув, оқава, электр тизимларини янгилаш назарда тутилган. Хусусан, Адабиёт музейи олдидаги Истиқлол кўчаси, Муқимий ҳужра музейи ва Ҳамза уй музейига олиб борувчи Тароқчилик кўчалари таъмирланади. 15 та кўчада қўшимча иллюминациялар ўрнатилиши режалаштирилган.

Айни пайтда Истиқлол, Шароф Рашидов кўчаларида 1 минг 900 метр узунликдаги йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, шу кунга қадар 2 миллиард сўмлик ишлар бажарилди. Янги Чорсу, Фурқат кўчаларида 2000 метрдан зиёд электр тизимлари ер остига олинди. 15 та кўчада зиёрат туризми объектларини ривожлантириш мақсадида 14 та обида танлаб олиниб, Ялонғоч ота, Қирқ кокилли ота каби зиёратгоҳларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шаҳарнинг марказий кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Икки мингдан зиёд эман, лола, каштан, оқ қайин, ҳинд сирени каби дарахт ва буталар экилмоқда. Худоёрхон ўрдаси, Жомеъ мажмуаси, Норбўтабек, Дастурхончи, Миён Ҳазрат мадрасаларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилади. Даҳмаи Шаҳон мақбараси Қўқон маданий қўриқхонаси таркибига кирувчи Тепақўрғон мажмуасида Ашурали Зоҳирий музейини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандлар учун муносиб шароит яратиш мақсадида ҳунармандчилик маҳсулотларини онлайн савдосини йўлга қўйиш бўйича семинар тренинглар ўтказилмоқда. Қўқон ҳунармандчилигини жаҳон бозорига олиб чиқиш мақсадида халқаро нуфузли компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. АҚШнинг “Тузмо” компанияси II Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрининг маданият ва тарихи, туризм имкониятлари, халқаро ҳунармандлар фестивали хусусида оммавий ахборот воситалари орқали жаҳон ҳамжамияти таништириб борилмоқда.

Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида жойларда “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат кўргазма ва кўрик-танлов ўтказилади. Шунингдек, хорижий ҳунармандлар, соҳа олимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади, халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.
 
М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда