Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 23 августдаги «Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида» қарорлари асосида 2025 йилнинг сентябр ойида Қўқон шаҳрида Учинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали ва унга уйғун ҳолда Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Халқаро миқёсдаги мазкур тадбирнинг Қўқон шаҳрида ўтказилаётгани бежиз эмас. Чунки ушбу шаҳар қадимдан ҳунармандчилик ривожланган маданий марказлардан бири бўлиб келган. Бу ерда ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг турли йўналишлари юксак даражада тараққий этган. Уста-шогирд анъаналари, ҳунармандларнинг оилавий сулолалари унинг сир-асрорларини аждодлардан авлодларга етказиб келмоқда. Бугунги кунда ҳам Қўқон шаҳрида ҳунармандчилик анъаналари изчил ривожланмоқда. Хусусан, ёғоч ўймакорлиги, қоғозгарлик, чилангарлик, заргарлик каби ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари равнақ топмоқда.

Шу муносабат билан биз Ўзбекистон ҳунармандлар уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедовга мурожаат қилиб, мазкур халқаро фестивалга тайёргарлик ишлари қандай бораётгани ҳақида гапириб беришни илтимос қилдик.

– Халқаро ҳунармандчилик фестивалида 50 та хорижий давлатдан 150 нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Шу билан биргаликда мамлакатимиздан 700 нафар ҳунарманд иштирок этаиши кўзда тутилмоқда.

Биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг ўтказилиши натижаларига кўра, Қўқон шаҳрига сайёҳлар оқими 10 баробарга, ҳунармандлар сони 3,5 баробарга, меҳмонхоналар 2,5 баробарга ошди. 

Жаҳон ҳунармандчилик кенгашининг 2019 йилнинг 23 июлидаги қарорига кўра, Қўқон шаҳрига ёғоч ўймакорлиги бўйича Ҳунармандчилик шаҳри мақоми берилган. 

Шунингдек, Ўзбекистондаги яна икки– Бухоро ҳамда Марғилон шаҳарларига ҳам Ҳунармандчилик шаҳри мақоми  берилган. 

Халкаро ташкилотнинг бундай эътирофи юртимизда ҳунармандчилик қадимдан бой анъаналар асосида ривожланиб келаётганлигини кўрсатади.          

Қўқонда ўтадиган халқаро ҳунармандлар фестивалида юртимиз усталари, ёш ҳунармандлар ҳам иштирок этадиларми?

– Учинчи “Халқаро ҳунармандчилик фестивали”га иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида 

“Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилди. Биринчи босқич туманлар (шаҳарлар) бўйича 2025 йилнинг март ойида ташкил этилади ва унда икки минг нафарга яқин ҳунарманд иштирок этиши режалаштирилган. Иккинчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2025 йилнинг апрел ойида бўлиб ўтади ва унда минг нафарга яқин ҳунарманд иштирок этиши режалаштирилган.      

– Фестивалда яна қандай тадбирлар режалаштирилган?

– Фестиваль доирасида бир қатор тадбирлар, фестиваль иштирокчиларининг тантанали юришлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси, илмий конференция, фестивални ўтказиш ва якунлари бўйича матбуот анжуманлари, халқаро ва ўзбекистонлик ҳунарманд-дизайнерлар иштирокидаги модалар намойиши, халқ сайллари, қўғирчоқбозлик ва дорбозлар томошалари, вилоятлар фольклор жамоалари ва маданият бошқармалари концерт дастурлари, ош танловлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, ва Қўқон шаҳрининг маданий-кўнгилочар жойлари ва туристик маршрутлари бўйлаб саёҳат ўтказилади.

Ғолиблар қайси номинацияларда аниқланади?

– Халқаро ҳайъат кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарсларини 5 та номинация – «Энг яхши ҳунарманд» , «Энг ёш ҳунарманд», «Энг яхши ҳунармандчилик мактаби устаси», «Қадимий сулола давомчиси» ва «Қадимий ҳунармандчилик турини тиклаган ҳунарманд»  каби номинациялар бўйича баҳолайди ҳамда ғолиблар махсус диплом ва пул мукофоти билан тақдирланади.

Халқаро ҳунармандчилик фестивали кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорлари иштирокида Худоёрхон Ўрдаси майдонида тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт бўлиб ўтади.

– Маълумки, аввалги фестиваль иштирокчилари Риштон ва Марғилон ҳунармандлари билан ҳам учрашганлар. Бу гал эса Риштонда халқаро кулолчилик форуми бўлар экан.

– Учинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали ва унга уйғун ҳолда Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми бўлиб ўтади.

Фарғона вилоятининг Риштон тумани қадимдан Марказий Осиёдаги сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланади. Риштонлик кулоллар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ўзининг дизайни, табиий ранги ва қалампир нусхали нақшларга бойлиги билан ажралиб туради. 

Тарихдан маълумки, ўрта асрларда карвон йўллари чорраҳасида жойлашган Риштон тез суръатларда ривожланиб, Буюк ипак йўлидаги асосий тўхташ жойи ҳамда савдо-сотиқнинг асосий марказига айланган.

Кейинчалик бу ерда жоме масжиди қурилган. Кулоллар чинни ишлаб чиқариш усулини Қашғар ва Эрон давлатларидан олиб келган. Риштон буюмлари, миниатюралари жаҳондаги санъат шайдолари орасида ҳам катта шуҳрат қозонган. Ҳеч бир ҳудуднинг кулолчилик намуналарига ўхшамайдиган бу санъат асарлари АҚШ, Буюк Британия, Франция, Польша, Швеция, Ироқ, Эрон, Миср каби мамлакатларда бўлиб ўтган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда намойиш қилиниши ва жаҳон оммаси эътирофига сазовор бўлиши Риштон кулолларининг истеъдодидан далолат беради.         

Кулолчилик форумида 20 та давлатдан 40 нафар иштирокчи иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан 100 нафар кулол қатнашади.

Форум доирасида халқаро илмий-амалий анжуман, форум қатнашчиларининг энг сара асарлар кўргазмаси ва маҳаллий ва хорижий кулоллар маҳсулотлари кўргазма-савдоси, “Кошинпазлик – ютуқ ва муаммолар ҳамда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқилиш ва экспорти соҳасидаги муваффақиятлар ва тўсиқлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилади шунингдек, «Энг яхши кулол»; «Энг яхши кулолчилик мактаби устаси»; «Кулолчилик бўйича қадимий сулола давомчиси»; «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган кулол»; «Энг ёш маҳоратли кулол» ; «Энг моҳир аёл кулол» каби номинациялар бўйича ғолиблар махсус диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

– Қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат.

ЎзА мухбири Муҳаммаджон Обидов

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда дунё ҳунармандлари тўпланади