Аввал хабар берганимиздек, бугун Қўқонда III халқаро ҳунармандчилик фестивали ўз ишини бошлади. Дастлаб 70 та давлатдан келган уч юзга яқин хорижий ва мингга яқин мамлакатимиз ҳунармандлари Қўқоннинг рамзий дарвозасидан кириб келдилар. Сўнгра ҳунармандлар учун махсус тайёрланган расталар ҳамда унга кираверишда қурилган махсус арк дарвоза очилди. Ўрда пойидаги кўргазма савдо павилонлари фаолиятига изн берилди. Бугун Ғада Ҳижжавий-Қаддумий номидаги ҳунармандлар музейининг очилиши ҳам тантанага айланди. “Ўзбекистон ҳунармандлари” китобининг тақдимоти эса юқори қизиқиш билан ўтди. Куннинг иккинчи ярмида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида 38 давлат вакиллари иштирокида илмий-амалий конференция иш бошлади.

Кун қанчалар тиғиз бўлмасин, энг муҳим воқеа олдинда эди. Қуёш бош қўйгач Ўрда майдонига фестивал иштирокчилари ва мехмонлари жамул-жам бўлдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Учинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва Халқаро кулолчилик форуми иштирокчиларига ” табрик йўллади. Уни Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўқиб эшиттирди. Унда жумладан шундай дейилади:  

“Азалдан ўзининг гўзал анъаналари, жумладан, ҳунармандчилик мактаблари, маҳорат бобида тенгсиз усталари билан шуҳрат қозонган бетакрор Фарғона заминида ўтаётган ушбу санъат байрамлари маданий ҳаётимизда чуқур из қолдирадиган, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлайдиган, ёш авлод учун кенг имкониятлар очадиган унутилмас воқеа бўлиб қолади, деб ишонаман .”

[gallery-25379]

Тантанада сўзга чиққан Жаҳон ҳунармандлари кенгаши раиси Саад ал Каддумий Ўзбекистон президентига самимий табрик учун миннатдорчилик билдирар экан, бу замин ҳунармандчиликнинг ўнлаб ноёб йўналишида маҳорат мактабини яратган эди. Мана, учинчи бор Ўзбекистон, Қўқон дунё ҳунармандлари нигоҳи марказида турибди. Бундай юксак даражадаги ташкилотчилик ва яратилган шароит учун барча иштирокчилар  номидан ташаккуримизни қабул қилинг, деди.

Шу ерда ТУРКСОЙ бош котибияти қарорига кўра Қўқон “Туркий дунёнинг ҳунармандлари шаҳри” дея эълон қилинди. Бу Ўзбекистонда халқ амалий санъатини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофи эди.  

Шундан сўнг саҳнада ўзбек, қардош халқлар куй қўшиқларига асосланган гала концерт намойиш этилди. Унда Ўзбекистон санъат усталари “Чўли бобо ҳикматлари” афсонаси атрофида мақом, халқаро куй-қўшиқ ва саҳна воқуликлари намойиш этилди.

- Мен пахта толасидан тошбосмада гул солиб мато тўқийман, - дейди Эрон вакиласи Шима Рахбавдий. – Очиғи Ўзбекистон бунчалар гўзал, фестивал эса шунчалар сержило бўлади, деб ўйламагандим. Ҳунармандчилик тарих ва бугун ўртасидаги кўприкдир. Мен ҳам халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга даҳлдор эканимдан фахрланаман.

- Қўқонга учинчи бор келишим. Фестиваллар ҳар гал янада юксак савияда ўтаяпти, - дейди Қирғизистон ҳунармандлар уюшмаси раиси Нурзат Женбек қизи. – Ўзбекистон ҳунармандчилиги биз учун ҳам маҳорат мактаби бўлиб қолди.

Тантанада барча иштирокчилар қўлни қўлга бериб бирдамлик, дўстлик рақсини ижро этдилар.  

Бир зум ўтмай Қўқон осмонида порлоқ юлдузлар чарақлади. Мушакбозлик узоқ давом этди.

Эртага Риштонда Халқаро кулоллар форуми очилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oEBpV-6ZqOs" title="Qo`qon dunyo hunarmandlari nigohida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон дунё ҳунармандлари нигоҳида (+видео)