Қонуннинг мазмун- моҳияти тушунтирилди
Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида жорий йилнинг 13 сентябрида қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Назарқулов, ДХХ чегара қўшинларига қарашли чегара қўриқлаш взводи командири А.Абдужабборов, 3-даражали сержант Ю.Актамовнинг маърузаларини тинглади.





Тадбирда ёшларга янги таҳрирдаги қонуннинг мазмун-моҳияти, Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича жанговар-хизмат, тезкор-хизмат ҳаракатлари, назоратга оид, тезкор-қидирув ва режимли тадбирлар мажмуи, Давлат чегарасини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси хавфсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш юзасидан сиёсий, ташкилий-ҳуқуқий, дипломатик, иқтисодий, мудофаа, чегара, тезкор-қидирув, божхона, табиатни муҳофаза қилишга оид, санитария-эпидемиологик ва бошқа чора-тадбирлар кўриш тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
А.Қаюмов,
ЎзА мухбири