Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг тасарруфидаги туман, шаҳар бўлимлари томонидан жойларда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, мақсадсиз фойдаланишга чек қўйиш, қонунбузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш бўйича ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда. Қайд этилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида” ги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий иш юритилган.

–Агентликнинг ҳудудий шаҳар ва туман инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ер майдонларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш каби қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 1 756 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 9 миллиард сўмдан ортиқ жарима қўлланилиб, шундан 2 миллиард 928 миллион сўмдан ортиқ қисми ундирилган, – дейди Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси маъмурий амалиёт шўъбаси бошлиғи Шавкат Абдуллаев. – Бундан ташқари, жарима жазоси қўлланилган шахслар томонидан жарималарни белгиланган вақтда тўламаганлиги сабабли 267 та тегишли ҳужжат Мажбурий ижро бюросига жарималарни ундириш учун юборилган. 

Шунингдек, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида” ги кодекснинг 60-моддаси 2-қисмига асосан юритилган ишларнинг 346 таси жисмоний ва юридик шахслар томонидан биринчи марта содир этилганлиги ва ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкасини қайтарганлиги, оқибатларини бартараф этгани учун ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жавобгарлик иши тугатилган ва маъмурий жазодан озод этилган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунни бузганлар жаримага тортилади