Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати сифатида мустақил, адолатли ва холис суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш борасида ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Суд ҳокимиятининг вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қонуний манфаатларини ҳамда мамлакат конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимияти ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлигини таъминлаш, қонунларни ва бошқа норматив ҳужжатларни ижро қилиш ва қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборат.

Хабарингиз бор, Cуд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар Президент томонидан имзоланди. Бу Жиноят, Жиноят-процессуал, фуқаролик ва бошқа кодексларда ўз аксини топди.

Жумладан, қонунчиликдаги мавжуд кодексларга бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хўш, бу ўзгаришлар нималардан иборат?

Асосий янгиликлардан бири бу вилоят даражасидаги судлар тизимида ташкилий ўзгаришлар амалга оширилиб, фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича ва иқтисодий судлар ягона умум юрисдикция судларига бирлаштирилгани бўлди.

«Ягона суд – ягона инстанция» тамойилидан келиб чиқиб, ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти тугатилди.

Апелляция тартибидаги шикоят (протест)ларни бериш ҳамда суд қарорларининг қонуний кучга кириш муддати 20 кундан 30 кунга узайтирилди.

Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек апелляция инстанцияси судининг қарорлари Олий судда кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги белгиланди. Яъни, эндиликда иш кассация тартибида кўрилишидан олдин апелляция тартибида кўрилган бўлиши лозимлиги назарда тутилмоқда. Бунинг натижасида суд ҳукми устидан дастлабки шикоят (протест) бериш муддати 6 ойдан 1 ойга қисқарди.

Олий судда кўрилган судлов ҳайъати кассация қароридан норози бўлган тақдирда иш томонларнинг аризасига асосан Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра Олий судда такроран кассация тартибида (5 нафар судьядан иборат таркибда) қайта кўрилиши мумкин бўлди.

Прокурор бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Илгари прокурорга нисбатан бундай чеклов мавжуд эмас эди.

Биринчи инстанция судининг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) бериш муддати ажрим топширилган кундан эътиборан 20 кун этиб белгиланди. Илгари бу муддат 10 кун эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бўйича апелляция ва кассация шикоятини бериш ҳуқуқи берилди. Илгари бу ҳуқуқ йўқ эди.

Прокурор эса фақат тарафлар мурожаатига асосан ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан апелляция ва кассация протести келтириши мумкинлиги белгиланди.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан кассация шикоятини бериш муддати ажрим чиқарилган кундан бошлаб 1 йил этиб белгиланди. Узрли сабаблар мавжуд бўлганда бу муддат суд томонидан яна уч ойга узайтирилиши мумкин.

Бир сўз билан айтганда, бу ўзгаришлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Наврўз Раҳмонов,

Олий суд судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қилади