Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и

Сўнгги беш йилда замонавий бошқарув услубларини амалиётга жорий этиш, назорат қилиш ва ижрони текшириш шаклларини такомиллаштириш, талабчанликни кучайтириш борасида амалга оширилган муайян ишлар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ҳудудлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича қатъий чора-тадбирлар мураккаб шароитларда давлат қурилишининг серқирра вазифаларини амалга ошириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштиришни таъминлаш, республикани барқарор ҳамда жадал ривожлантириш имконини бермоқда.

Шу билан бирга, танқидий таҳлиллар ижро интизоми самарасиз даражада эканлигидан далолат берадиган кўплаб ҳолатлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан, биринчи – киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари етарлича иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаяпти; иккинчи – давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий ҳамда назорат фаолиятининг шакллари ва услублари такомиллаштирилмаган; учинчи – қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамияти мансабдор шахслар томонидан етарли даражада ўрганилмаяпти, шунингдек, ушбу ҳужжатларни, айниқса, аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар мавжуд эмас; тўртинчи – шахсий сўров ва қатъий талабчанлик ўрнига кўплаб маълумотномалар ва маълумотлар тўпланмоқда, шунингдек, масъулиятсиз раҳбарлар, бошқарувнинг ўрта ва қуйи бўғинлари мутахассисларига нисбатан либерал муносабатда бўлинмоқда.

Айрим Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, вилоятлар, айниқса, туман ва шаҳарлар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган ва бошқа камчиликларни бартараф этишни тегишли даражада тезкор, қатъий ва самарали таъминламаяпти. Шу сабабли, мамлакатни, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, ҳудудларни жадал ривожлантириш борасидаги бир қатор устувор ва истиқболли вазифаларни амалда ҳал қилиш бўйича қўшимча шошилинч чоралар кўриш, шу жумладан, захиралар ва бюджет маблағларини топиш талаб этилмоқда.

Қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, мамлакат Олий Мажлисига 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномада, шунингдек, 2016-2021 йилларда тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари эътибори улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори талаблари ўз вақтида, аниқ ва тўлақонли амалга оширилиши юзасидан таъсирчан чоралар кўрилмаганлигига қаратилсин.
  2. Қуйидагилар:

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда – қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги, ижро интизомини сусайтириб юборганлиги ва кадрларга нисбатан талабчанлик қилмаганлиги учун соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, олий ва ўрта махсус таълим вазирлари, айрим давлат қўмиталари ва агентликлари раҳбарлари, шунингдек, 25 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарори билан давлат бошқаруви органлари ва Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмаларининг бир қатор раҳбарларига интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги, шу жумладан, “ҳайфсан” эълон қилинганлиги, уларнинг айримлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни пухта ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг таъсирчан амалиётини шакллантириш, уларни аниқ ижрочилар, кенг жамоатчилик ва аҳолига тезкор етказиш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш, жорий, ўрта муддатли
    ва истиқболдаги вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича шошилинч ҳамда тезкор чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
    ва Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигининг ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
  2. Қуйидагилар:

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартиби 1а-1д-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати, давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман
ва шаҳарлар ҳокимликларида ишларни ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ;

“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу фармонга 1-3-иловаларда белгиланган талабларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва натижали бажарилиши учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин, бунда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

биринчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари тайёрланиши устидан шахсий назоратни ташкил этиш, уларнинг пухта иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини, ваколатли давлат бошқаруви органларида ўз вақтида келишилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмаларида ва Бош вазир ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлаш;

иккинчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижрочиларга тезкор етказилиши, шу жумладан, уларда қўйилган вазифаларнинг моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида тушунтирилиши, назорат бандлари ва топшириқларда аниқ механизмлар, муддатлар ва масъуллар белгиланиши бўйича “йўл хариталари” (ҳаракат режалари) ўз вақтида ишлаб чиқилиши устидан шахсий назоратни таъминлаш;

учинчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси амалда назорат қилинишини шахсан ташкил этиш, бунда марказий аппаратларда, тармоқ ва ҳудудий давлат бошқаруви органларининг ўрта ва қуйи бўғинларида ишларнинг реал ҳолатини танқидий ўрганишга, эришилган пировард натижаларга, камчиликлар ва муаммоларнинг сабабларига, фойдаланилмаган захираларга, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликларнинг ташкил этиладиган электрон маълумотлар базаси асосида “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида (кейинги ўринларда – “Ijro.gov.uz” тизими)
ўз вақтида ҳисобот берилишига алоҳида эътибор қаратиш;

тўртинчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг моҳияти ва аҳамиятини ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирларни тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида шахсий фикр-мулоҳазаларини билдириш, жамоат ташкилотлари ва маҳаллаларда учрашувлар ўтказиш, шунингдек, ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш амалиётини жорий этиш;

бешинчидан, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида, тўлиқ ва натижали ижро этилиши шахсан танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, олдинга қўйилган вазифаларни амалга ошириш ва мўлжалланган мақсадларга эришиш. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, ҳудудларни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларини талаб этадиган муаммоли масалалар бўйича ҳар томонлама асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

  1. Бош вазир ўринбосарлари, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари бир ҳафта муддатда ушбу фармон талаблари сўзсиз ва ҳар томонлама амалга оширилиши юзасидан аниқ ҳаракатлар режалари пухта ишлаб чиқилишини ва коллегиал органлар мажлисларида тасдиқланишини таъминласинлар.

Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда аниқ вазирликлар ҳамда вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари мисолида давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

  1. Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан, Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш
ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида жамоатчилик назорати воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда, шу жумладан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази иштирокида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар олдига аниқ масалаларни қўйиш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш.

  1. “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мазкур фармонга 3-иловада келтирилган тартибга мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи мутлақо янги тизими жорий қилинсин:

а) Адлия вазирлиги:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради ва “Ijro.gov.uz” тизимини юритади;

“Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

Белгилансинки, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан “Ijro.gov.uz” тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, шунингдек, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик қонунчиликка мувофиқ интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади;

б) Вазирлар Маҳкамаси:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради, ҳар ойда Раёсат мажлисларида уларнинг ижроси натижадорлигини кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли таклифлар билан биргаликда умумлаштирилган маълумот киритади;

“Ijro.gov.uz” тизимида Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар – масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифлар асослилигини ўрганади;

в) Ҳисоб палатаси:

“Ijro.gov.uz” тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан кўриб чиқилган таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулосаларни киритади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради;

г) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

зарурат бўлганда, назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўяди, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олади (назоратдан фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ечилади);

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар бўйича Ҳисоб палатаси томонидан берилган хулосаларни кўриб чиқади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиб боради;

д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ва инвестиция лойиҳалари бўйича топшириқлар ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон фармонида белгиланган тартибда амалга оширилади.

  1. Олий Мажлис палаталарига қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг ижро ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, уларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича парламент назоратини тизимли ташкил этиш тавсия этилсин.
  2. Адлия вазирлиги тизимидаги штат бирликларининг мақбуллаштириладиган қисми ҳисобидан қуйидагилар ташкил этилсин:

Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 15 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг ҳудудий бўлимлари.

  1. Белгилансинки:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб, барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади;

2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси 2021 йил 15 мартга қадар мазкур фармон талабларини инобатга олган ҳолда, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари аппаратларининг раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, малакасини ошириш, шунингдек, стажировка ҳамда амалий семинарлар ўтказишни ташкил этиш юзасидан ягона тизимни йўлга қўйиш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқсин.
  2. Адлия вазирлиги:

бир ой муддатда “Ijro.gov.uz” тизими фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича;

икки ой муддатда амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

  1. Мазкур фармоннинг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.
  2. Ушбу фармон ижроси 2021 йил июль ва 2022 йил январь ойларида кўриб чиқилсин.

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти                                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 10 февраль

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида