Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 ноябрдаги «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонундан кўзланган мақсад ҳақида Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев қуйидагиларни сўзлаб берди: – Мазкур қонун амалдаги қонунчиликка ўзгартириш  ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 44 моддадан иборат. Унга кўра, масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этишда айрим кам аҳамиятли талабларни қисқартириш мақсадида таъсис шартномасини рўйхатдан ўтказиш талаби бекор қилинмоқда.

Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)га қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Корпоратив муносабатларда вужудга келаётган янги институционал ўзгаришларнинг ҳуқуқий асослари корпоратив ва консорциум шартномаларининг қоидалари белгиланмоқда.

Аксарият мамлакатлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия,  Украина қонунчилигида корпоратив шартнома билан боғлиқ қоидалар мавжуд бўлиб, амалда бундай шартномадан кенг қўлланилади.

Қозоғистон, Украина ва бошқа қатор мамлакатлар қонунчилигида консорциум шартномалари асосида аниқ мақсадга эришиш ва иштирокчилар фаолиятини мувофиқлаштириш учун бирлашмалар тузилади.

Давлатнинг иқтисодиётга аралашувини қисқартириш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида «давлат унитар корхонаси» ташкилий-ҳуқуқий шакли қонун ҳужжатларидан чиқариб ташланмоқда.

Қонун ҳужжатларидан бугунги кунда ўз жозибадорлигини йўқотган унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият каби ташкилий-ҳуқуқий шакллар ва уларга оид нормалар чиқариб ташланмоқда.

Грузия, Озарбайжон, Арманистонда унитар корхона ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд эмас. Унитар корхона кўринишидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклни бекор қилиш талаби 2022 йилги Давлат дастурида ҳам назарда тутилган.

Қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шакли илғор ривожланган мамлакатларда мавжуд эмас, фақатгина МДҲ мамлакатларида мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти бугунги кунда ушбу шаклдан воз кечмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 8 ноябрдаги 415-сон қарорига асосан 2023 йил 1 мартдан бошлаб давлат унитар корхонаси, унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклда юридик шахсларни ташкил этиш тўхтатилган.

Бугунги кунда республикамизда 2 минг 978 қўшимча масъулиятли жамият, 1 минг 645 унитар корхона ва 402 давлат унитар корхонаси мавжуд.  

Юқорида қайд этилган Президент қарорига асосан мазкур юридик шахслар 2025 йил 1 январга қадар бошқа ташкилий ҳуқуқий шаклларга ўтиши лозимлиги белгиланган.

Қонун лойиҳасида корпоратив муносабатлар такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 7 та кодекси ва 33 та қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун ҳужжатларидан жозибадорлигини йўқотган ташкилий-ҳуқуқий шакллар чиқариб ташланади