Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш тадбирлари доирасида божхона расмийлаштирувига тақдим этилмаган товарларнинг ноқонуний тарзда мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олди олинди.

Мазкур пост орқали қўшни Қозоғистон Реcпубликасидан юртимизга кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси “Хавфни бошқариш” тизими томонидан “қизил” йўлакга йўналтирилганлиги сабабли, Нукус шаҳридаги божхона омборларидан бирида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада божхона тўловларидан қочиш мақсадида йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 588 миллион сўмга тенг бўлган 168 минг жуфт  “Резина қопламали трикотаж қўлқоп” товарларини божхона расмийлаштирувига тақдим қилмасдан, мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қўлқоп” операцияси фош этилди