Бухоро вилоятида Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими тўлиқ жорий қилинган. Электр энергияси учун тўловлар олдиндан амалга оширилиб келинмоқда. Қарздорлик келиб чиққан ҳолларда истеъмолчи тармоқдан автоматик тарзда ажратиб қўйилмоқда.

Бироқ баъзи бир уддабурон истеъмолчилар ҳеч ким билмайди қабилида иш тутиб қонунни четлаб ўтган ҳолда қарздорлиги сабаб тармоқдан автоматик тарзда ажратилганда қарздорлик суммасини тўламасдан ўзбошимчалик билан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳолатда тармоққа ноқонуний уланиб олишни афзал кўришмоқда.

Бундай уддабурон истеъмолчилар автоматик тизим имкониятларидан келиб чиққан ҳолда корхонанинг ўзидан туриб аниқланмоқда. Жойига чиқиб ўрганилмоқда. Тартибни бузган электр энергияси истеъмолчиларига нисбатан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, қонун бузилишига йўл қўйганлар тармоқдан узиб қўйилмоқда.

Бу галги тадбир “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳамда унинг таркибидаги Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

[gallery-9325]

Тадбир давомида Бухоро шаҳрининг “Чорбақоли”, “Мирдўстим”, “Мустақиллик”, “Туркий Жанди” кўчалари ўрганилди. Истеъмолчилар ҳақиқатдан ҳам тармоққа ноқонуний уланиб электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Шаҳарнинг “Кўкалдош” маҳалла фуқаролар йиғини “Чорбақоли” кўчасидаги хонадон ўрганилганда қарздорлик сабаб тармоқдан автоматик тарзда узилганлиги уй эгалари эса тўловни амалга оширмасдан хонадоннинг ички қисмидан тўғридан-тўғри уланиш ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланди. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан далолатнома расмийлаштириб тармоқдан узиб қўйилди.

“Турки Жанди” кўчасида яшовчи хонадон ҳам қарздорлик сабаб электр энергияси таъминотидан автоматик тарзда узилган. Бироқ хонадон эгаси ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда тармоққа уланиб электр энергиясидан фойдаланиб келган. Тадбир давомида ушбу хонадон эгасига нисбатан қонун бузилишига оид тегишли далолатнома расмийлаштирилди ва истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган кейинги манзил “Мустақиллик” ҳамда “Мирдўстим” кўчалари бўлди. Ўрганишлар натижасида ушбу манзилдаги кўп қаватли уйларда яшовчи баъзи бир хонадон эгалари ҳам электр энергиясидан фойдаланиш тартиб қоидаларини бузган ҳолда тўғридан-тўғри тармоққа уланиб электр энергиясидан уни ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчи ходимлар машаққати ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасдан бемалол фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Натижада қонун бузилишига оид далолатномалар расмийлаштирилиб, электр энергияси таъминотидан узиб қўйилди ва электр энергиясидан белгиланган тартиб қоидалар асосида фойдаланиш бўйича тушунтириш берилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан чоралар кўрилди