Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг қочқинлар соҳасидаги қонунчилиги ва амалиётининг қиёсий ҳуқуқий таҳлили натижалари тақдимотига бағишланган миллий семинар ўтказилди.

Унда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссар бошқармаси (UNHCR), манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари иштирок этди.  

Семинарда 1951 йилдаги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенция ва унинг 1967 йилдаги Баённомасига қўшилиш истиқболлари контексида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва амалиётини ҳуқуқий таҳлил қилишнинг асосий хулосалари, қочқинларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар билан таққослашга асосланган илғор тажрибалар ва мавжуд камчиликлар, шунингдек, миллий ҳимоя тизимини ривожлантириш бўйича кейинги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, Бош прокуратура бўлим бошлиғи Т.Умаров чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган маҳкумларни топшириш (экстрадиция қилиш), Ўзбекистон қонунчилиги ва амалиётини 1951 йилги Конвенция қоидалари ва бошқа тегишли халқаро стандартларга мувофиқлаштириш истиқболлари ҳақида маълумот берди.          

Ш.Неъматов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қочқинлар соҳасидаги қонунчилик ва амалиёт муҳокама этилди