Йўл-йўлакай

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани тоғ бағрида жойлашган сўлим Қизилтом қишлоғининг ажойиб ва бетакрор табиати, муздек, зилол булоқлари ва тарихий объектлари ҳақида ўтган галги мақоламизда ҳикоя қилган эдик.  

Дарҳақиқат, тоғнинг мусаффо ҳавосида яшаш яхши, бироқ унинг ўзига яраша машаққати ҳам бор. Бу галги мақоламизда қизилтомликларни қийнаб келаётган айрим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммолар ҳақида йўл-йўлакай ҳикоя қиламиз. Тўғрироғи, бу ерда кўрган ва бевосита гувоҳи бўлган масалалар бизни шунга ундади.

Қишлоққа яқин бўлган Майданак обсерваторияси туризм объектига айлантирилиши ҳақидаги гап-сўзлар қизилтомликларни ҳам бениҳоя хурсанд қилган эди. Сабаби қишлоққа яқин масофада жойлашган ушбу манзил сайёҳлар маконига айланса, биринчи галда у ерга келувчи йўл таъмирланади, савдо-сотиқ объектлари қурилади, ўз навбатида қизилтомликлар учун ҳам яхшигина имкониятлар эшиги очилади. Аммо у ишлар ҳамон лойиҳалигича қолмоқда.  Айтиш жоизки, қишлоққа борувчи йўллар жуда абгор ҳолатда. Жорий йилги ёғингарчиликларнинг кўплиги йўлдаги муаммоларни янада кучайтирган.

[gallery-18209]

– Йўлимизнинг аҳволи жуда ёмон, – дейди қишлоқ оқсоқоли Худойқул Бўриев. – Худо кўрсатмасин бир беморчилик бўлиб қолса, марказга олиб боришни имкони йўқ. 6 ой қиш бўлади. Қизилтепа маҳалласига қараймиз, маҳаллагача бўлган масофа 85 километр. Маҳалла масъуллари қишлоғимизга кўп бўлса, йилига икки марта келади. Дардимизни тингламайди. Туман масъуллари шароит яратиб берамиз деяпти, лекин ҳали натижа йўқ. 600 дан зиёд аҳоли, 90 та хўжалик яшайди. Трансформаторимизнинг ҳам қуввати паст.Тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳудудда ниҳоятда суст. Бирорта тиббиёт пункти йўқ. Айниқса, қиш ойларида одамлар касал бўлишдан қўрқади. Чунки йўлларга қалин қор тушади ва ҳаракатланиш мутлақо чекланади. Оғир касалларни даволаш учун олиб борадиган энг яқин тиббиёт маскани 26 километр масофада жойлашган Кўкабулоқ оилавий шифокорлик пункти ҳисобланади. Тоза ҳаво ва сўлим табиат, унинг бағрида униб ўсган шифобахш гиёҳлар шу кунга қадар қишлоқ одамларининг дардига дармон бўлиб келяпти холос.  

– Қишлоғимиз тоза ҳавога бой, сўлим гўша ҳисобланади. Шунга қарамасдан айрим кичик муаммолар бор, – дейди қишлоқдаги ягона фельдшер Акром Жабборов. – Қишлоғимиз ҳудудида тиббиёт пункти йўқ. Лекин тиббий ходим сифатида ўзим фаолият юритаман. Аҳоли қамрови кенгайган сайин уйма уй юриб хизмат кўрсатиш қийинлашмоқда. Шунинг учун масъуллардан битта тиббиёт пункти қуриб беришини сўраймиз. Жиҳозланган вагон бўлса ҳам розимиз. Табиат инжиқликлари натижасида йўлларимиз деярли қатновга яроқсиз бўлиб қолган. Касалларни тиббиёт пунктига етказолмай қолдик. Энг яқин тиббиёт маскани 26 километр узоқликдаги Кўкабулоқ қишлоғида жойлашган. Қиш ойларида жуда қийин, деярли бора олмаймиз. Ёзда 3-3,5 соатда етиб борамиз.

Ислоҳотлар шамоли қишлоққа умуман етиб бормаган, деб бўлмайди. Қишлоқдаги 78- умумтаълим мактаби  филиали икки йил олдин капитал таъмирланиб, шароитлари яхшиланган.

– Президентимизнинг ташаббуси билан филиал мактабимиз 2006 йилда қуриб берилди, – дейди мактаб директори Аваз Бобоев. – Илгари уйда ўқитиларди. 14 нафар ўқитувчимиз бор. 2022 йилда филиалимиз тўлиқ капитал таъмирланди. Ўқувчи сонимиз ортмоқда. Қишда қор кўп тушади. Иситиш тизимимизда озгина муаммо бор. Қозонхона қуриб беришган, аммо ишламайди. Шу масалалар ечилса, ўқувчиларимиз учун ҳам жуда яхши бўларди.  

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Қизилтом қишлоғи одамлари бугунги ислоҳотлардан бебаҳра яшамоқда. Хусусан, йўл, тиббиёт, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар аллақачон ҳал қилиниши керак бўлган паллага келган. Биз қишлоқдаги долзарб муаммоларнинг айримларини санаб ўтдик. Ўйлаймизки туман масъуллари ушбу муаммоларга ўз вақтида эътибор қаратади. Улар албатта ижобий ҳал этилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/iJ74rkelswQ?si=hMJkt7JU2ygQmDFt" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтом қишлоғидаги муаммоларни ким ҳал этади