Қизилтепада янги завод иш бошлади
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида “Зарафшон бўрдоқичилик” МЧЖ томонидан чорва моллари учун кучли озуқага бўлган талабни қондириш мақсадида “Eco feed” донадор омихта ем ишлаб чиқариш заводи фаолият бошлади.
Заводнинг очилишида Республика яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси Эркин Ҳайитов, туман ҳокими Улуғбек Файзиев, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Акмалжон Маҳмудалиев, соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Маросим аввалида ушбу заводнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрни, балиқчилик, паррандачилик, чорвачиликда омихта емга бўлган талабнинг қондирилишида асосий маскан бўлиши таъкидланди.
Туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган лойиҳа қиймати 20,2 миллиард сўмга тенг бўлиб, ишлаб чиқариш қуввати йилига 72 минг тоннани ташкил этади.
Абдували Бўриев, ЎзА