Юртимизда иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш ва уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқариш, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаш орқали уларга энг сўнгги таълим стандартлари бўйича билим бериш борасида кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, барча ҳудудларда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун иқтидорли болаларни аниқлаш ва ўқитишни таъминлашга қаратилган Президент мактаблари ҳамда иқтисослаштирилган мактабларнинг ташкил этилганлиги амалга оширилаётган ишларнинг дебочаси, десак муболаға эмас.

Бугунги кунда Навоий вилоятида 1 та Президент ва 7 та ихтисослашган мактаб фаолият олиб бормоқда.  

Қизилтепа туман ихтисослаштирилган мактаби 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаган эди. 336 ўринга мўлжалланган аниқ ва табиий фанлар йўналишидаги ихтисослаштирилган мактаб биноси 2023 йилда қурилиб фойдаланишга топширилган. Ҳозирги кунда 45 нафар педагог 308 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келмоқда. Уларнинг 20 нафари олий, 15 нафари  1-, 9 нафари эса 2-тоифали ўқитувчилардир.  

– Таълим муассасамиз биноси  3 қаватдан иборат бўлиб, ўқувчиларнинг билим олиши учун барча шароит  яратилган, – дейди мактаб директори Меҳринисо Холова. – Мактабда физика, кимё, биология хоналари лаборатория, робототеника ва информатика хоналари 2,6 миллиард сўмлик жиҳозлар билан таъминланган. Жамоада ўқитувчиларни  ўз устида ишлашга ундовчи “Устозлар пирамидаси”, ўқувчилар ўртасида “Якка тартибда ишлаш – синов дафтари”, “Синов - натижа – таҳлил” лойиҳалари йўлга қўйилган. Шунингдек, 24 та фан тўгарагида ўқувчилар ўз билимларини мустаҳкамлашади. Ўқитувчиларимизнинг юқори даражада ўқувчиларга билим бериши, ўқувчиларимизнинг эса билим олишга бўлган иштиёқларининг юқорилиги боис 2022-2023 ўқув йилидаги мактаб битирувчиларимизнинг барчаси олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 184 та ихтисослаштирилган мактаб  ва мактаб-интернатлар ўртасида мониторинг ишчи гуруҳи  томонидан барча ўқувчилардан олинадиган чораклик сумматив баҳолаш синов натижаларига кўра, Қизилтепа туман ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учинчи ўринни эгаллади.  

Жорий ўқув йилида ҳам мактабнинг бир қатор ўқувчилари олий таълим муассасаларига кириш имтиёзини берувчи турли фанлардан миллий ва хорижий сертификатларни қўлга киритган. Жумладан, 10-синф ўқувчилари Бахтиёр Камолов ва Акобир Бахронов инглиз тили фанидан халқаро  IELTS сертификатини, Ғайбулло Убайдуллаев ва Суҳроб Жалолов ҳамда 10-синф ўқувчилари Гулсевар Муҳаммадова, Дилнура Аслонова, Жавлон Ҳайдаровлар инглиз тилидан Multilevel B2 миллий сертификатини қўлга киритган.

10-синф ўқувчиси Комила Тожиева, Дилфуза Эсоновалар эса она тили фанидан миллий сертификат эгасига айланди. Шунингдек, бир гуруҳ ўқувчилар СТЕМ фанлари олимпиадасида фахрли ўринларни эгаллаган.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, мактабнинг 11-синф ўқувчилари Жасмина Абдураҳимова ва Шаҳризода Раҳматовалар инглиз тилидан Multilevel B2 ва она тилидан миллий сертификатни қўлга киритиб, муддатидан олдин олий таълим муассасаси талабаси деган номга сазовор бўлган.

– Икки йилдан буён мазкур ихтисослаштирилган мактабда таълим олиб келмоқдаман, – дейди Жасмина Абдураҳимова. – Устозларимизга раҳмат. Бизга юқори даражада билим бермоқда. Ҳозир иккита фандан миллий сертификатни қўлга киритиб, 167 баллга эгаман. Мактабни тугатиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга кириш ниятидаман.  

Мактабда турли тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларда ўқувчилар фаол иштирок этади. “Робототехника” тўгарагида ўқувчилар ўзлари ясаган турли робот моделлари билан танловларда мувафаққиятли қатнашмоқда.

– Биз гуруҳимиз билан робототехника бўйича танловнинг вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритдик, – дейди Мироншоҳ Шамсиддинов. – Кореялик мутахассислардан онлайн тарзда билим олдим. Якунда улар 6,5 миллион сўмлик робот совға қилишди. Ўзим ҳам бир гуруҳ ўқувчиларга турли роботлар ясашни ўргатиб келмоқдаман.

Ҳозир “Официант” деб номланган робот устида иш олиб бормоқдамиз. Телефон орқали бошқарилади. Бошқариш инглиз тилида программалаштирилган. Унинг ўзбек тилидаги муқобилини яратиш устида ишлаяпман.

[gallery-17567]

Навоий вилояти  Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан мазкур ихтисослаштирилган мактабга ташкил этилган пресс-турда ОАВ вакиллари  ва блогерлар ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар билан танишди. Ўқувчиларнинг дарс жараёни ва ноакадемик тўгараклардаги амалий машғулотларини кўздан кечирди.  

Тадбир якунида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шуъба бошлиғи Одил Норов ва мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича  ўринбосари Воҳид Муҳаммедовлар ўқитиш тизими ва методикаси ҳамда 2024-2025 ўқув йили учун ўқувчилар қабули тўғрисида маълумот берди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат),

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтепада шундай мактаб борлигини биласизми?