Навоий вилояти Қизилтепа туманининг Сўфиён маҳалласида Ойбек Муродов бошчилигидаги “Бибиражаб ая ворислари” МЧЖ томонидан ташкил этилган “Парвоз” хусусий мактаби ўз фаолиятини бошлади.

Тадбир аввалида сўзга чиққанлар юртимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятининг йўлга қўйилаётганлиги ана шу ислоҳотларнинг самараси эканлигини таъкидлашди.  

– Мактабимиз 240 ўринга мўлжалланган бўлиб, дарслар бир навбатда олиб борилади, – дейди Ойбек Муродов. – Ўқитувчиларимиз ва ўқувчиларимиз саралаб олинди. Турмуш ўртоғим ҳам ўқитувчи, инглиз тили фанидан ўқувчиларга сабоқ беради. Мақсадимиз қишлоқ ҳудудида сифатли ва замонавий шароитга эга таълимни йўл қўйишдан иборат. Мактабларда бир синфда 30-35 нафар ўқувчи бўлса, бизда 20 та ўқувчи таълим олади. Келгусида халқаро IELTS имтиҳонларини ҳам йўлга қўймоқчимиз. Бунинг учун энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмаларини сотиб олдик. Мактабимиз ёнида эса хусусий боғча ҳам очиш режаси ҳам бор.  

Лойиҳа қиймати 7 миллиард сўм бўлган “Парвоз” хусусий мактабида ўқувчилар учун барча шароит яратилган бўлиб, инглиз ва рус тиллари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтепада илк хусусий мактаб очилди