Фуқаролар ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, жумладан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик бўйича чоралар белгиланди.

Шу билан бирга, қийноққа солишнинг барвақт олдини олиш, у билан боғлиқ мурожаатларни тезкор равишда холисона кўриб чиқиш, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини мунтазам амалга ошириш бўйича самарали ҳуқуқий механизмлар яратилди. 

Бу ишлар давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.  

Мазкур қарорда 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш чораларини кўриш белгиланган. 

Шунга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Ички ишлар органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. 

Қарор асосида Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари томонидан гаупвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм ва мажбурий даволаш муассасаларида қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари амалга оширилмоқда. 

Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларга юборилган мурожаатларнинг муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилмаслиги ҳамда қабул қилувчига зудлик билан юборилиши таъминланмоқда. 

Малака ошириш институти бошлиғи полковник Олимжон Аҳмедов Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ барча соҳаларда инсон қадрини улуғлаш тамойили жорий этилаётгани умуминсоний қадриятларга мувофиқлигини таъкидлади. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ҳар қандай шароитда ҳам инсон ҳуқуқига риоя этилишини таъминлашга қаратилган. 

Бу борада ички ишлар органлари ходимлари олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун билимли, замонавий фикрлайдиган, юксак инсоний ва профессионал салоҳиятга эга бўлиши талаб этилмоқда. Муҳими, бу борада уларнинг малакаси ҳам оширилмоқда. 

Конференцияда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг ички ишлар органлари фаолияти учун аҳамияти, инсонларни камситмаслик, айбсизлик презумпцияси, қамоққа олиш, бу жараёнда ушланган шахснинг яқинларига хабар беришга оид халқаро стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси жиноий-ҳуқуқий тизимида мазкур стандартларнинг қўлланилиши, уларни қонунчиликка имплементация қилиш амалиёти, қийноққа солиш жинояти учун жавобгарлик масалалари бўйича батафсил маълумотлар берилди. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура, ИИВ, ФВВ Академиялари, Божхона институти, Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия ихтисослашган ўқув маркази, ТДЮУ ихтисослаштирилган филиали, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, ИИВ Тергов департаменти масъул ходимлари иштирок этган илмий-амалий конференцияда мавзуга оид тавсиялар ишлаб чиқилди. Конференция материалларини тўплам шаклида чоп этиш белгиланди. 

Тадбир якунида ИИВ Малака ошириш институти ва Давлат ва ҳуқуқ институти ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Н.Абдураимова,  
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қийноқларга йўл қўймаслик – инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг зарурий шарти