Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Калтаминор” овул фуқаролар йиғини 6-бўлимида истиқомат қилаётган, 1956 йилда туғилган Юлдашбой оға Ибрагимов учун “Халқлар дўстлиги куни” қўшалоқ байрам бўлди.
Юлдашбой оға 20-30 йиллардан буён ёлғиз ўзи эски ўйда яшаб келаётган эди. Ҳудуддаги 6-бўлим кўча бошчиси Гапбар оға Аразов, маҳалла фаоли Нурсолтан Халлиева ҳамда “Сапа” студиясининг жонкуяр йигитлари бошчилигида маҳалланинг саховатпеша инсонларининг, айниқса, мусофир юртларда ишлаётган ёшларимизнинг беминнат ёрдами билан 3 хонали иморат қуриб берилди. “Халқлар дўстлиги куни” байрами ҳовли тўйига уланиб кетди.
Шундай мард, саховатпеша инсонлар бор экан ҳаётда қийналган инсонлар эътибордан четда қолмайди. “Калтаминор” овул фуқаролар йиғинида туркман, ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ миллати вакиллари аҳил-иноқ бўлиб яшайди. Овулдошлар билан ўтказилган иморат тўйи ҳам аҳилликнинг яна бир намунаси. Агар оғзибирчилик бўлса ҳеч қандай қора ниятлар орага кира олмайди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, энг катта бойлигимиз тинчлигимиздир.
Довуд Абибуллаев, ЎзА