Сенат ялпи мажлисида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага илм-фан ютуқларини жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда тадбиркорлик субъектларига илмий асосланган ахборот тақдим этиш, замонавий хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этиш,  уларнинг узвий интеграциясини таъминлаш борасида қатор ютуқларга эришилди. 

– Бугунги кунда илм-фан, ишлаб чиқариш ва замонавий агрохизматлар кўрсатиш узвийлигини таъминлаш мақсадида 1 та дирекция, 13 та илмий-тадқиқот институти ҳамда 49 та тажриба станциясини қамраб олган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолият олиб бормоқда, – деди Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Тўйчиев. – Илмий-тадқиқот институтлари томонидан дон ва дуккакли экинларнинг 6 та янги нави яратилган ҳамда давлат реестрига киритилган. 517 гектар майдонда кузги юмшоқ буғдойнинг 17 та янги истиқболли нави етиштирилиб, 3,4 минг тонна юқори авлодли уруғлик тайёрланган.

2024 йилда илк бор тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ғўза навлари ҳамда дурагайлари Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Исроил, Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келиниб, республикамиз бўйича жами 96 минг гектар майдонга экилган.

Миллий марказ тизимида Венгрия селекциясига мансуб 450 минг дона картошка уруғларини “in-vitro” шароитида кўпайтириш йўлга қўйилган. Ҳудудларда аҳоли даромадини кўпайтириш бўйича илк бор “хонадонбай” усулида бажариладиган илмий лойиҳалар механизми жорий этилган.

Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшмоқда.

Республика бўйича суғориладиган 821 минг гектар ерда тупроқ сифатини баҳолаш, 620 минг гектарда шўрланиш даражасини аниқлаш ишлари олиб борилган, 807 минг гектарда агрокимёвий таҳлил ўтказилиб, уларнинг картограммалари тузилган.

Шу билан бирга, ялпи мажлисда маҳаллий селекцияга мансуб янги нав ва дурагайларни етиштириш ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага илм-фан ютуқларини жорий қилиш ишлари етарли даражада йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Сабзавот экинлари уруғларининг тур ва навлари бўйича маркетинг хизмати ташкил этилмаган. Сертификатланган уруғларни етказиб бериш учун истеъмолчилар томонидан уруғлар тури ва навларига буюртмалар бериш механизми тўлақонли шакллантирилмаган.

Шунингдек, экспортбоп, импорт ўрнини босадиган навлар, уруғлар, ишланмалар ва илмий натижаларни тижоратлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигида илм ва инновацияларни кенг жорий қилишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги талаб даражасида эмаслиги таъкидланди. 

Муҳокама якунида ушбу масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Сенатнинг Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровини юбориш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Н.Абдураимова,

А.Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳукуматга парламент сўрови юборилди