Қарор ва ижро

Қиш-қировли кунлардан озибгина чиққан ҳўкиз омочни секин тортиб боради. Кўкламнинг ҳар куни ғаниматлиги учун қўшчи шошади, лекин жониворни саваламайди.

Шу тобда она ер, бобо деҳқон ва эски омоч бир бутунга айланади. Улар сўзсиз сўзлашади. Бу уйғунлик кузда мўл ҳосил олишда асосий омиллардан бири бўлади. 

Ота-боболаримиз замин билан ана шундай тиллашган, деҳқончиликнинг илмини мукаммал билган. Қанча замонлар ўтди, техникалар, агротадбирлар такомиллашди. Натижалар эса ўша деҳқончилик билан боғлиқ кўп йиллик қадриятлардан куч олаверади. 

Баҳорнинг нафаси шу – боғ ва далаларда одам кўпайиб қолади. Бировлар ер ағдаряпти, бошқалар эса дарахтларга шакл бермоқда.

Ер қанчалик унумдор бўлмасин, етарли тажриба ва замонавий техникаларсиз ҳосилни кўпайтириш, юқори даромад олиш қийин. Бу бугунги кунда қишлоқ хўжалигини механизациялаш масаласи билан боғлиқ жараён саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрда “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан соҳага замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, экинларни экиш, етиштириш ва ҳосилни йиғиб олишни босқичма-босқич тўлиқ механизациялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш, сервис устахоналари технологик базасини ривожлантириш борасидаги ишлар ҳал қилинмоқда.

Ҳужжат билан жорий йил бошиданоқ тегишли йўналишлар бўйича қатор ўзгаришлар, янгиликлар амалга оширилиб ва бир қанча имтиёзлар кучга кирди. 

Хусусан, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда шу йилнинг 1 апрелига қадар юз дона аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкалари, 1 сентябрга қадар эса эллик дона замонавий пахта териш комбайнлари, озуқа йиғувчи, боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ҳамда очиш техникаларини маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқарилишини таъминлаш вазифалари қўйилган. Бу техникаларни соҳа олимлари ва мутахассислари билан биргаликда ўрганиб, маҳаллий шароитга мослигини аниқлаш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиш белгиланган.

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини соҳада механизациялаш борасидаги масалаларни ҳал қилмасдан ошириб бўлмайди, – дейди Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Абдурасули Ибрагимов. – Бунда, аввало, ишлаб чиқариш харажатлари қисқаради. Кам ишчи кучи талаб қилинади, ёнилғи ва сув тежалади, маҳсулот сифати анча яхшиланади. Етиштирилаётган маҳсулотлар таннархи пасаяди. Аҳоли сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади. Замонавий техника ва автоматлаштириш жараёнлари ана шундай имконият ва қулайликлар беради. Президентнинг ушбу қарори мана шу масалаларни самарали ҳал қилаётгани билан ўта аҳамиятли. 

Ҳужжатда соҳага татбиқ этилган, уларнинг ижроси изчил олиб борилаётган жиҳатлар талай. Уларнинг баъзиларига қисқача тўхталиш ўринли.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ишларини янги босқичга олиб чиқиш учун молиявий ресурслар талаб этилади. Қарорда бу маблағларнинг аниқ манбалари белгиланган. Халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган етарли маблағларни ўн етти тупдаги замонавий, унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришга йўналтириш белгиланган.

Ўтган йили жами 4 минг 344 та қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилувчиларга давлат бюджетидан субсидия ажратилди. Ушбу қарор билан бу борадаги ишлар давом эттирилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилганда ёки хориждан тайёр ҳолда уруғ экиш селкалари, пахта териш машиналари, боғдорчиликда фойдаланиладиган кўчат экиш техникалари харид қилувчиларига имтиёз берилди. Айтайлик, 2027 йилнинг 1 январига қадар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинди.

Шунингдек, 2028 йил 1 январдан бошлаб асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити, буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланди. Бу соҳада ишларни самарали ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, ҳужжатда тармоқни зарур мутахассислар билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг буюртмаси бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка ўқитиш харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш деҳқонлар, ер эгалари учун катта имконият дегани. Бу ишларни ўз вақтида ва тўғри йўналишда амалга ошириш нафақат мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки аграр соҳа вакилларининг даромади яхши бўлишига хизмат қилади.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш меҳнатни енгиллаштириб, самарадорликни оширади