Иқтисодиётнинг ривожланиши ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ижтимоий хизмат кўрсатиш билан чамбарчас боғлиқ. Бунда тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган йирик режалар одатда узоқ муддатни кўзлаб тузилади. Ўз навбатида, бу аниқ бир ҳудудда ёки жойда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва уни доимий равишда ривожлантириб боришни назарда тутади.

Ривожланган мамлакатлар тарихига назар солсак, битта жойда, ҳатто битта бинода бир неча асрлар давомида ўз бизнеси юритилган ҳолатларни кўплаб учратишимиз мумкин. XVIII асрда Пруссия қироли Фридрих билан оддий тегирмончи ўртасида бўлиб ўтган воқеадан кўпчиликнинг хабари бўлса керак.

Ерларнинг олиб қўйилиши билан боғлиқ хавф тадбиркорларга ўзи қурган ёки хусусийлаштириб олган биносида узоқ муддатли бизнесини ривожлантиришига тўсқинлик қилади. Кўплаб ривожланаётган бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам ер билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мулкдорларнинг ерга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида ер участкаларини хусусийлаштириш ишларига ҳам туртки берилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 сентябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2021 йил 30 сентябрда маъқулланди.

Ушбу қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Мазкур қонунда асосий принциплар, хусусийлаштириш объектлари ва субъектлари ҳамда хусусийлаштирилмайдиган ер участкалари, ер участкаларини хусусийлаштиришнинг асосий тартиблари ёритилган. Қонунда, ер ажратиш аҳоли пунктларнинг бош режалари асосида амалга оширилишига алоҳида урғу берилган.

Аминмизки, ушбу қонун мамлакатимизда ерга бўлган ҳуқуқлар кафолатланишига, бунинг натижасида тадбиркорлик фаолиятнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.

Беҳзод НИШОНОВ,
Кадастр агентлиги Методология бошқармаси
бўлим бошлиғи

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида маълумотга эгамисиз?