Қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик
Туркия пойтахти Истанбул шаҳрида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) ташаббуси билан “Европа ва Марказий Осиё минтақаси (ECA region)да Фермерлар ва қишлоқ ишлаб чиқарувчилари ташкилотлари ва миллий ҳокимият органлари ўртасидаги мамлакат даражасидаги ҳамкорлик: муаммолар ва имкониятлар” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ташкилотлар қишлоқ хўжалигида фермерлик фаолиятининг ўрни ва миллий тажрибалар билан ўртоқлашмоқда.
Мазкур форум доирасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий, маҳаллий кичик ишлаб чиқарувчилар ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Маъруфжон ЎРОЗОВ
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бош мутахассиси