Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Aзиз Воитов вазирлик ҳузуридаги Сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Aкадемик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Пахтачилик селекцияси, уруғчилиги ва қишлоқ хўжалиги технологияси илмий-тадқиқот институтига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан танишди, янгиликлар ва келгусидаги режаларга қизиқди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, вазир Сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига ташрифи давомида институтнинг очиқ майдон ва иссиқхоналардаги тажриба далаларида амалга оширилаётган тадқиқотлар билан танишди. Таъкидлаш жоизки, мазкур институт сабзавот, полиз, картошка экинларининг янги нав ва дурагайларини яратиш, уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш борасида кўп қиррали илмий изланишларни амалга оширади.  

Ташриф давомида картошка уруғчилиги соҳасини такомиллаштириш, унинг маҳаллий навларини вирусдан холи усулда етиштиришда хорижий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Aзиз Воитов ёш илмий ходимларнинг хорижда малакасини ошириш бўйича тажрибани фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.  

Шунингдек, ташриф мобайнида Ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси, Aгрокимё ва ўсимликлар физиолигияси лабораториялари кўздан кечирилди, давлат илмий техник дастури доирасида янги лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.   

Aкадемик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида бугунги кунда 15 та илмий-тажриба станциялари ва 1 та “Республика боғбонлар мактаби” фаолият олиб бормоқда. Мамлакатда институтнинг 16 та ҳудудий филиали, илмий тажриба станцияси ва участкалари мавжуд. Уларда беҳи, нок, узум, ўрик, олхўри, лимон, шафтоли, хурмо, қулупнай, қорағат каби меваларнинг кўчатларини етиштириш, турли навлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади.   

Вазир мазкур институтга ташрифи давомида ин-витро лабораториясида кўпайтирилган пайвандтагларни ташқи муҳитга мослаштириш хоналарини ошириш, ер майдонлари ва иссиқхоналардан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берди. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан буюртма асосида бир йил олдин кўчат етиштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгиланди.  

Шу ўринда қайд этиш лозимки, ушбу институтнинг асосий вазифаси боғдорчилик, узумчилик ва цитрусчилик соҳаларида юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, рақобатбардош, экспортбоп мева ва узум навларини яратиш ҳамда уларни етиштиришда илмий асосланган ресурстежамкор илғор технологияларни ишлаб чиқишдан иборат. Шунингдек, муассаса халқаро стандартларга мос ва экспортбоп мевали дарахт, ток, резавор ва цитрус ўсимликларнинг кўчатларини етиштириш ҳамда уларни реализация қилиш билан ҳам шуғулланади.  

Пахтачилик селекцияси, уруғчилиги ва қишлоқ хўжалиги технологияси илмий-тадқиқот институти пахтачилик соҳасини ривожлантиришда асосий ташкилот ҳисобланади. Ташкил этилганига 100 йил тўлган ушбу институтнинг вазифаси ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, пахта ва шунга ўхшаш экинларни етиштириш агротехнологияларининг илмий ва амалий асосларини такомиллаштириш, шунингдек, ўтказилган тадқиқотлар асосида илмий-техникавий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан иборат.   

Aзиз Воитов ишчи гуруҳ билан биргаликда мазкур институтга ташрифи давомида “Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси” лабораториясининг тажриба майдонида институт фаолияти, оқ ва табиий рангли ғўза навлари намуналари, гармселга чидамли ғўза дурагайлари ва наслчилик материаллари 
билан танишди. Пахта биотехнологияси бўйича Ўзбекистон-Хитой қўшма лабораторияси фаолиятини ўрганди. 

Бугунги кунда муассаса қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришга йўналтирилган стратегик йўналишлар ва истиқболли тадқиқот мавзуларини белгилаш бўйича қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқмоқда. Бундан ташқари, ғўза ва беданинг рақобатбардош янги навларини яратмоқда. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда илмий ишланмаларни жорий этмоқда.  

Мазкур ўрганишлар мобайнида белгилаб олинган вазифа ҳамда чора-тадбирлар соҳа ривожида муҳим ўрин тутади, янги илмий ишланмаларни амалиётга жорий этишга хизмат қилади.   
 
Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари ўрганилди