Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболдаги юксак мақсадларга хизмат қилиши тайин. Бу борадаги учрашувлар ва самимий руҳдаги ўзаро муносабатлар муҳим қадам сифатида эътироф этилади. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов БМТнинг UNFSS+4 саммити доирасида Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти (IOFS) бош директори Берик Арин билан учрашди.

У Ўзбекистонда генетик хавфсизликни таъминлаш ва соҳада юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. 

Учрашувда Берик Арин Ўзбекистоннинг IOFSга аъзо бўлганини мамнуният билан эътироф этиб, бу жараёнга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.

Томонлар соҳадаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, IOFS доирасида икки томонлама ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолаш масаласини кўриб чиқдилар.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди