Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

KOPIA билан ҳамкорлик қилаётган бошқа давлатлар вакилларини Ўзбекистон тажрибаси билан таништириш мақсадида ташкил этилган учрашувда KOPIA марказининг Осиё давлатлари бўйича координатори Жунг Жае А хоним бошчилигидаги делегация ҳамда Марказ билан ҳамкорлик қилаётган дунёнинг 12 та мамлакати вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон KOPIA билан ҳамкорликда энг юқори натижаларга эришаётган давлат сифатида эътироф этилди.
Марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов меҳмонларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, Миллий марказ ва унинг тизимидаги илмий муассасалар фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. У ўз нутқида KOPIA билан ҳамкорлик янги босқичга чиқиши, йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш имкониятлари кенгайишини таъкидлади.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш, янги агротехнологияларни қўллаш ва илмий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, меҳмонлар Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти фаолияти ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Мулоқотдан сўнг меҳмонлар Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, замонавий ўқув маркази билан таништирилди.

Ташриф доирасида KOPIA вакиллари Хоразм вилоятида шоличиликда катта тажрибага эга маҳаллий деҳқонлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги соҳасида Корея билан ҳамкорлик ривожланмоқда