“Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги қонун билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш борасидаги, шунингдек, давлат ва кооперативлар ўртасидаги муносабатлар тартибга солинмоқда.

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунда, шунингдек, кооператив қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун пай усулига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган мустақил тижорат ташкилоти эканлиги белгиланмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги кооперативи камида етти нафар жисмоний ва (ёки) юридик шахслардан иборат таркибда ташкил этилади. 

Қишлоқ хўжалиги кооперативининг бошқарув органлари, жумладан, умумий йиғилиш, кооператив бошқаруви, кузатув кенгашининг аниқ вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунда мустаҳкамланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзоликка кириш ва ундан чиқиш, кооператив аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ҳисобини юритиш, пай бадалларини тўлаш билан боғлиқ нормалар ҳужжатда ўз аксини топган.

Бундан ташқари, кооперативларга қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, қонунларда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда.

Қонунда давлат томонидан аграр-иқтисодий сиёсат ёрдамида кооперативлар фаолияти учун қулай муҳитни таъминлаш назарда тутилган. Жумладан, уларнинг фаолиятини рағбатлантирувчи ва қўллаб-қувватловчи мақсадли дастурларни ишлаб чиқилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилаётган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилади. Банк кредитларидан ва бошқа молиявий ресурслардан фойдаланишда кўмаклашилади.  

Кооперативларни иқтисодий, социал, ҳудудий ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантириш бўйича қўллаб-қувватлаш  масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган.

Сенаторлар маъқуллаган қонун қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи субъектларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. Ўз ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, уларни профессионал ва демократик йўл билан бошқариш ҳамда қишлоқ хўжалигида муваффақиятли фаолият юритиш имконини беради. 

Қишлоқ хўжалигида ривожланиб келаётган замонавий кооперативлар фаолияти тартибга солинади ҳамда уларнинг ҳуқуқий кафолати яратилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилувчи кооперативлар тузилади