Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2021 йилдаги фаолияти ҳисоботига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармони банк тизимини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва уларнинг оммабоплигини таъминлашда муҳим  дастуриламал бўлаётгани таъкидланди. 

АТБ “Қишлоқ  қурилиш банк” фаолияти мазкур фармонга асосан тасдиқланган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси асосида ташкил қилинмоқда. 

Сўнгги 5 йил давомида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан ажратилган кредитлар қолдиғи 3,1 баробарга ошиб, кредит қўйилмаларининг таркиби ҳам тубдан ўзгарди. Ушбу даврда кредит портфели таркибида тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳалари ва уларни айланма маблағлар билан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредит қўйилмалари 18 фоиздан 47 фоизга етди ёки 8,3 баробарга ошди.  

Банкнинг кредит қўйилмалари 2021 йил бошига нисбатан 3 триллион 714,4 миллиард сўмга ёки 27,1 фоизга кўпайиб, жорий йил 1 январь ҳолатига 17 триллион 419,4 миллиард сўмни ташкил этди. Ўз навбатида, кредит қўйилмаларининг муддатлари бўйича ҳам банк томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бериб, қисқа муддатли кредит қўйилмалари 1 триллион 511,1 миллиард сўм ёки умумий қўйилманинг 9 фоизига етди. 

Банк кредитлари кўплаб янги иш ўринлари яратилишига ҳам асос бўлмоқда. Жумладан, 2021 йил давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредитлар ўтган йил шу даврига нисбатан 1 триллион 123 миллиард сўмга ортиб, 2022 йил 1 январь ҳолатига 3 триллион 916 миллиард сўмни ташкил этди, шундан 2 триллион 8 миллиард сўм айланма маблағлар билан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўлса, 1 триллион 908 миллиард сўми инвестиция лойиҳаларига йўналтирилди.  

Хусусан, аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини ташкил этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган микрокредитлар миқдори 228,5 миллиард сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йил шу даврга нисбатан 1,3 баробарга ошди. Натижада, ажратилган кредитлар ҳисобига йил бошидан 1 минг 176 та янги иш ўринлари яратилди. 2021 йилда тадбиркорлик субъектларини кредитлаш бўйича 3 минг 846 та мижозга 4,8 триллион сўм кредит ажратилди. 

Яна бир муҳим йўналиш, Президентимизнинг 2021 йил 11 январь ва 1 февраль кунлари тақдимот қилинган жами 105,4 млн. АҚШ доллари бўлган 9 та лойиҳалар тўлиқ молиялаштирилди ва ишга туширилиши таъминланди.  

Чакана хизматлар  йўналишида ҳам ўтган  йилда қатор янги лойиҳалар амалга оширилди. Эришилган натижалар эса, мижозларга янада қулайлик яратиш ва уларга сифатли банк хизматларини таклиф этиш имкониятларини оширишга хизмат қилди. Хусусан, банк хизматлари кўрсатиш марказлари 56 тага, чакана амалиётлар кассалари 81 тага, валюта айрибошлаш шохобчалари 96 тага, 24/7 хизмат кўрсатувчи шохобчалар 80 тага, халқаро пул ўтказмалари шохобчалари 77 тага етказилди.  

Яъни, 2021 йилда янгидан 26 та банк хизматлари кўрсатиш маркази, 30 та валюта айрибошлаш шохобчалари, 15 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 15 та 24/7 хизмат кўрсатувчи шохобчалар, 2 та ипотека маркази ташкил қилинди. 

Банк филиаллари томонидан муддатли микроқарз, истеъмол ва яшил истеъмол, автокредит, таълим кредити, интенд ва ипотека кредитлари бўйича жами 431,1 миллиард сўмлик кредитлар ажратилган. Банк мижозларига кўрсатилаётган онлайн хизматлар сифатини ошириш мақсадида мобиль иловалар янгиланди. Натижада улардан фойдаланувчилар сони 179 минг 800 тага етди. Эътиборлиси, йил давомида улар сони 86 минг 800 тага кўпайди.  

Мобиль иловалар орқали ўтказилган маблағлар ҳажми жами 743,2 миллиард сўмни ташкил қилди. 2021 йил 1 апрель санасидан бошлаб, “Contaсt” маркази фаолияти йўлга қўйилди ва  марказ 24/7 режимида ишлай бошлади. 2021 йил апрель-декабрь ойларида марказга мурожаатлар сони 52 мингтани ташкил қилди. 

Матбуот анжуманида қайд этилишича, банк трансформацияси доирасида синов тариқасида банкнинг 4 та филиали танлаб олиниб, уларда электрон навбат орқали хизмат олиш, амалиёт ва кутиш заллари алоҳида ташкил қилинди, Wi-fi зоналари, болалар майдончалари ташкил этилди.  

– Банкни трансформация қилиш доирасида “Осиё тараққиёт банки” ва Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди, – дейди АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” департамент бошлиғи Фаррух Эшназаров –Жумладан, халқаро консалтинг компанияси билан Банкнинг 2020-2025 йиллардаги ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди, банкнинг ташкилий тузилмаси  қайта кўриб чиқилди ва банкда Лойиҳа офиси ташкил этилди. Аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида, рақамли ва масофавий банк хизматларининг янги турлари яратилмоқда.  

Хусусан, банк томонидан аҳолига мўлжалланган модулли кредитлаш жорий қилинди. Ипотека кредити мавжуд мижозлар қўшимча ҳужжатларсиз янги кредит олиш имконияти яратилди ва 1,9 триллион сўмлик модулли кредитлар ажратилди. Айни пайтда ҳам банкда трансформация  жараёнлари фаол давом эттирилмоқда. Шу ўринда айтиш жоиз, 2021 йилда “Янги тартиб” доирасида республика тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари 4,8 триллион сўмни ташкил этган бўлса, шундан 1,4 триллион сўми АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” хиссасига тўғри келади. 

Яна бир маълумот. Ўтган йилда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан жисмоний шахсларга жами 2 триллион 530 миллиард миқдорда кредит ажратилган бўлиб, мазкур кредитнинг 75 фоизи онлайн режимда ажратилган. Банк томонидан ҳозирги кунда тижорат кредитлари 28 фоиздан ажратилаяпти. Марказий банк қайта молиялаш ставкаси ошгани билан уй-жой, таълим кредити, ипотека кредитлари фоиз ставкаси ошмайди. 

Матбуот анжуманида мутасаддилар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ қурилиш банк ўтган йил жисмоний шахсларга 2 триллион 530 миллиард сўмлик кредит ажратган