Қўрғонтепа туманида "Аёллар бандлигини таминлаш ва соғломлаштириш маркази" иш бошлади.
Маҳалла аҳолиси, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган очилиш тадбирида мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, турмуш шароитлари ва саломатлигини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида тумандаги “Норбўта” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Аёллар бандлигини таъминлаш ва соғломлаштириш маркази” ҳам ана шу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг бир намунасидир.

– Марказ туман оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси ҳамда тадбиркорлар саъй-ҳаракати билан ташкил этилди, – дейди Қўрғонтепа тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зилолахон Раҳмонова. – Марказда маҳалла аёллари, қизларнинг спорт билан шуғулланиши, саломатлигини тиклаши учун зарур барча шароитлар яратилган.
Барча қулайлик ва зарур шароитларга эга марказ барпо этилганлигидан маҳалла хотин-қизлари беҳад мамнун бўлмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА