Бухоро вилояти 4-сектор ташаббуси билан жойларда, айниқса, чекка-чекка ҳудудларда аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилмоқда.

Бу галги чуқурлаштирилган тиббий кўрик Вобкент тумани “Қурувчи” маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказилди. Бунда малакали эндокринолог, невропатолог, ревматологлар, тиббиёт мутахассислари фуқароларни бирма-бир тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрикка ташриф буюрувчилар шу ернинг ўзида УЗД ва ЭКГ ускунаси орқали текширувлардан ҳам ўтказилди. Кўрик жараёнларига келолмай қолган, уйда шифокорлар тавсияси билан даволанаётган беморларнинг хонадонларига борилди. Касаллар ҳолидан хабар олинди.

Маҳалланинг “Бунёдкор” кўчасида истиқомат қилувчи Исмат Қодиров ва унинг аёли юрак хуружини бошдан кечириб бир неча ойдан буён шифокорлар назоратида уйда даволанмоқда. Тиббий кўрик жараёнида малакали тиббиёт мутахассислари унинг хонадонида бўлди. Исмат Қодиров ва унинг аёлини яна бир бор кўрикдан ўтказди. Керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

– Телевидение орқали “Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун” шиори остида тиббий кўрик ва оммавий информацион-профилактик тадбирлар ўтказилаётганининг гувоҳи бўлиб турган эдик, – дейди туманнинг “Бунёдкор” кўчасида истиқомат қилувчи Исмат Қодиров. – Лекин уйимизга келиб тиббий кўрик ўтказишларига иккиланиб юргандим. Тиббиёт ходимларига раҳмат келиб мени, оиламни тиббий кўрикдан ўтказишди. Ўзларининг тавсияларини беришди.

Таъкидлаш лозим маҳаллаларда ўтказилаётган бу каби тиббий кўриклардан кўзланган асосий мақсад, касалликни эрта аниқлаш ва уни бартараф этиш чораларини кўришдир. Қоровулбозор тумани “Чўлқувар” маҳалла фуқаролари йиғинида ҳам ана шундай тиббий кўрик ўтказилди. Туман 4-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи “Ёшлар”, “Аёллар” ҳамда “Темир” дафтарларга киритилган фуқаролар учун маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Қоровулбозор тумани кўп тармоқли туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан ўтказилган кўрикда фуқароларга керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Тиббий кўрикка келолмаган ногиронлиги бўлган хонадонларга уйма-уй кирилиб, керакли муолажалар қилинди.

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ аҳолиси учун тиббий кўрик