Ҳозирги ёши катта авлод вакилларининг қиш манзаралари ҳақидаги болалик ёдномалари бугуннинг болалари учун эртакдек туюлади гўё. “Биз болалигимизда тизза бўйи қор кечиб мактабга борардик. Ҳовлиларимизда, томларимизда қор курар эдик. Оқиб турган ариқлар, ҳатто каналлар қалин музлаб қоларди, қиш бўйи музда учардик...”

 Наҳотки, бизнинг юртимизда ҳам шунақа қор ёғганми, шунақа даражадаги қиш бўлганми?! Болаларимизнинг бунақа ҳайратланиши, ажабланиши бежиз эмас. Афсуски, бугунги авлод қишнинг зийнати бўлган қалин ва мунтазам қорни деярли кўрмасдан улғайяпти. Қалин ва оппоқ қор устида ўйнаш, чана учиш, қиш тафтини туйиш йилдан-йилга орзу бўлиб қолаётир.  

Бу йил ҳам гувоҳи бўлаётганимиздек, қиш фаслининг иккинчи ойи якунланяпти ҳамки, орзиқиб кутадиганимиз қордан дарак йўқ. Каттаю кичик бирдек қор ёғишини, қиш зийнатини туйишни, ер, тупроқ, дарё ва тоғлар қорга тўйинишни кутмоқда. Хўш, қишнинг қолган қисмида қор ёғадими? Бу борада қандай прогнозлар қилинмоқда? 

– 25 декабрдан 5 февралгача бўлган муддат қиш чилласи ҳисобланади, – дейди “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов. – Қарияларимиз “чилла чиллалигини қилиши керак”, дея бежиз айтишмайди. Афсуски, сўнгги пайтларда биз ёшлигимизда кўрганимиздек қалин қор ёғиши, ҳафталаб ерда туриб қолиши кузатилмаяпти. Айни пайтда ҳам чилла даври чиққунга қадар кам миқдорда қор ёғиш эҳтимоли бор. Хусусан, 28-29 январь кунлари республикамизга ғарбдан тўйинган нам ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ёмғир ва қор кутиляпти. Февраль ойи эса илиқ келиши кутилмоқда. Бу ҳаммаси прогноз ҳисобланади. Баъзида кутилмаган об-ҳаво шароитлари ҳам бўлиши мумкин.  

Демак, мутахассис фикрига кўра, биз кутган бир неча сантиметрли қалин қор ёғиш эҳтимоли кам. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиш чилласи тугаяпти, қор ёғадими? – Мутахассис жавоб берди