Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Ташаббусли бюджет” ёки “Open budjet” лойиҳаси мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ислоҳ қилиш, мавжуд молиявий имкониятларни энг муҳим масалаларга жалб этиш, бюджет сарфи жараёнининг шаффоф ва очиқлигини таъминлаш, қолаверса, мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, фуқароларнинг жамият ҳаётида фаол иштироки ва дахлдорлик ҳиссини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Ташаббусли бюджет” жараёнларини қонуний жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 13 апрелда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2023 йил 11 апрелда “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари имзоланган.  

Юқоридаги қарорлар ижроси доирасида биргина жорий 2025 йилнинг биринчи ярмида “Ташаббусли бюджет” дастурлари доирасида “Очиқ бюджет” ахборот порталида ўтказилган онлайн танловида ғолиб деб топилган лойиҳалар доирасида Андижон вилоятининг 75 та маҳалласидаги 80 та объект учун ажратилган 115,1 миллиард сўм маблағ ҳисобига 283,2 километр узунликдаги ички йўллар асфальтланиши белгиланган. Ушбу ишлар натижасида маҳаллаларнинг 487 та кўчасида яшовчи 84 минг 900 нафар аҳолига  қулайликлар яратилади.  

[gallery-24330]

Лойиҳа доирасида жорий йил 1-мавсумда Хонобод шаҳри, Андижон, Булоқбоши туманларида 3 тадан, Бўстон, Жалақудуқ туманларида 6 тадан, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор туманларида  2 тадан, Марҳамат, Кўрғонтепа туманларида 5 тадан, Асака туманида 10 та, Балиқчи туманида 8 та, Шаҳрихон туманида 7 та, Хўжаобод туманида 4 та, Избоскан туманида 9 та маҳалладаги кўчаларга асфальт ётқизилади. Айни пайтда қатор маҳаллаларда ишлар якунига етказилган, бир қатор маҳаллаларда эса асфальтлаш ишлари давом этмоқда.  

– Айни пайтда ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлишига қарамасдан лойиҳалар доирасидаги ишлар режа асосида изчил олиб борилмоқда, – дейди Андижон минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси бош муҳандиси Диёрбек Мадраҳимов. – Айниқса, белгиланган таъмирлаш ишларининг сифатли амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Олиб борилаётган таъмирлаш, асфальтлаш ишлари натижасида узоқ йиллардан буён ҳал бўлмасдан, аҳолисини қийнаб келаётган йўл билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмоқда. Яъни таъмирталаб, носоз йўллар таъмирланиб, асфальтланмоқда. Йўллар равон бўлиб, фуқароларнинг турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда.

– Маҳалламиздаги 8 та кўчада 6 минг 300 нафардан зиёд аҳоли яшайди, – дейди Асака туманидаги “Арғин” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ойдиной Ҳайдарова. –  Шу кунларда 4 минг 100 метрли Иттифоқ кўчамиз асфальтланиб маҳалламизга янада файз кирди.

Ички кўчаларимизга Андижон минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси буюртмачилигида “Vodiy yo’l trans qurilsh ta’mirlash” масъулияти чекланган жамияти йўлсозлари томонидан асфальт ётқизилди. Ишларнинг сифатли бажарилганлиги, айниқса, йўлларимизнинг текис ва равон бўлганлигидан каттаю кичик хурсанд.

– Неча йиллардан буён ички йўлларимизни таъмирлашга, асфальтлашга ҳаракат қилиб келардик, – дейди Балиқчи туманидаги Туркистон маҳалласи Дарёбўйи кўчасида яшовчи, меҳнат фахрийси Тоҳиржон Ҳолиқов. – Лекин  ижобий натижага эриша олмаётгандик. “Ташаббусли бюджет” танловида қатнашиб, ғолиб бўлдик. Бундан маҳалла аҳлининг қувончи чексиз. Мана йиллар давомида ёзда чанг, қишда лой кўчаларимиз асфальтланади, энди йўл муаммоси одамларни қийнамайди.

Балиқчи тумани Туркистон маҳалласининг 5 километр узунликдаги Дарёбўйи, Янгиобод кўчаларини асфальтлаш ишлари умумий қиймати 1 миллиард 297 миллион 559 минг сўм миқдоридаги лойиҳа доирасида “Madina Big bulding” масъулияти чекланган жамияти йўлсозлари томонидан бажарилди. Бундан ташқари, ушбу маҳалланинг Олмазор, Боғ кўчалари ҳам айнан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида асфальтланди.

Бир сўз билан айтганда, вилоят йўлсозлари, йўл қурувчилар томонидан “Ташаббусли бюджет” танловида ғолиб бўлган лойиҳалар доирасида белгиланган ишлар режа асосида бажарилмоқда. Жумладан, йилнинг биринчи ярмида 37 та маҳалладаги 40 объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, 158,1 километр узунликдаги  маҳалла йўллари асфальтланди.  

Ф.  Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирққа яқин маҳалла йўллари асфальтланди