Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

11 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида кўп қиррали Ўзбекистон – Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

Қирғизистон раҳбари бугун, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккала палатаси раҳбарлари ва Бош вазири билан учрашувлар ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.

[gallery-1523]

Қирғизистон Президентининг мамлакатимизга ташрифи доирасида 11 март куни Яшнобод туманидаги Технопаркда Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган эди. Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида мазкур Технопаркка ташриф буюриб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

Шу билан Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг мамлакатимизга ташрифи якунланди.

Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон Президентининг ташрифи якунланди