Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарди.
“РБК” хабарига кўра, бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида маълум қилинган. “Давлат раҳбари Қирғиз Республикааси ҳукуматини истеъфога чиқарилишини ҳисобга олган ҳолда мамлакат вазирлар маҳкамасини янгидан шакллантиришга қарор қилади”, дейилади сайт маълумотида.
Вазирлар маҳкамаси раҳбари этиб 2021 йил 3 февралдан бош вазир лавозимида ишлаб келаётган Улукбек Марипов тайинланди.
Маълумот учун, бунга қадар у Қирғизистон Ҳисоб палатасини бошқарган.