Заргарлик саноатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, соҳада экспортни оширишга эътибор қаратилмоқда. Туризм соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун ҳар томонлама имкониятлар яратилмоқда.

Айни вақтда заргарлик тармоғини саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг хомашёга бўлган эҳтиёжини қондириш зарурати юзага келган.  

Шу боис, Солиқ кодексига заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.  

Бу Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.  

«Туризм тўғрисида»ги қонунга касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.  

Сенаторлар маъқуллаган қонун маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни хомашё ресурслари билан таъминлашга ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, шунингдек, туризмни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.  

 Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қимматбаҳо тошларни юртимизга олиб киришда қўшилган қиймат солиғи бекор қилинади