Қилинмаган парвознинг чиптаси қайтарилди
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Жогари" МФЙда яшовчи фуқаро Т. З. 2022 йил 4 мартда Вобкент туманида жойлашган “Лочин экспресс плюс” МЧЖга қарашли авиакассадан 2 миллион 930 минг сўмга авиабилет харид қилади. Аммо айрим сабабларга кўра фуқаро Т.З. Россия Федерациясига учмади. Чиптани қайтариб топширади.
Шундан сўнг Т.З жорий йил 6 июлгача чипта пулини қайтариб ололмагани учун Бош прокуратура ишонч телефонига мурожаат қилган.
Бош прокуратурадан келиб тушган мурожаатни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш Федерацияси Бухоро вилоят Вобкент туман жамияти ўрганиб, чипта пули ўз эгасига тўлиқ олиб берилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА