Қиличбозлик: Жаҳон кубогининг илк совриндорлари маълум
Хабар берганимиздек, бугун Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳсларини рапира усталари бошлаб беришди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, яккалик дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Кубок баҳсларининг илк кунидаги финалда россиялик Александр Прозоров польшалик Адам Якубовскидан устун келиб, олтин медалга эга чиқди. Учинчи ўринлар эса икки россиялик спортчи – Егор Баранников ва Данил Кравсовга насиб этди.
Эслатиб ўтамиз эртага шпагада яккалик, рапира бўйича эса жамоавий мусобақалар ўтказилади.
Т. Рўзиев, ЎзА