Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида 23 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилмоқда.
Қиличбозликнинг сабля йўналишидаги яккалик баҳсларида Азизбек Даулетназаров ва Азизбек Каримбоев сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида рақобатлашди. Тенг курашлар остида ўтган беллашувда А.Даулетназаровнинг қўли баланд келди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Адиз Иноятов ва Муҳаммадали Турсунбоев каби ёш қиличбозларимиз ушбу тоифада бронза медали билан тақдирланди.
Қизлар орасида ўтказилган баҳсларда Севара Ғаниева, Нурҳаёт Қалниёзова, Бибиойша Ҳусанбоева, София Макарова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Кубок баҳсларида шпага бўйича жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Унда Андижон жамоаси ўғил болалар ўртасида бош совринга эга чиққан бўлса, Қорақалпоғистон қизлар жамоаси мамлакат кубогини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА