ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча пойтахтимиздаги «Пахтакор» қиличбозлик мажмуида 17 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида мамлакат кубоги баҳслари бошланди. 

Илк баҳслар сабля йўналиши бўйича яккалик баҳсларида ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра, яккалик баҳсларида (қизлар)  Наргиза Утебоева (Қорақалпоғистон Республикаси) ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Кейинги ўринлар Салима Рўзиева (Тошкент), Феруза  Шерниёзова (Нукус) ва Бибиойша Ҳусанбоева (Тошкент)га насиб этди. Ўсмирлар баҳсида Адиз Идоятов (Тошкент)га тенг келадиган рақиб топилмади. Алишер Жолдасбаев (Нукус) 2-, Саидиброҳим Алимов (Тошкент) ва Нурлан Жолдасбаев (Нукус) 3-ўринларга лойиқ кўрилди.

[gallery-25845]

Мусобақалар давом этмоқда.

ЎзА фотомухбири

Муҳаммад АМИН олган суратлар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлар Ўзбекистон кубоги баҳсларини бошлади