Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган, ҳозирда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро З.Я. одамлар ишончига киришга, ўзининг ёлғонлари билан уларни чув туширишга устаси фаранг бўлиб кетган.

У ўзига шу даражада ишониб, манманликка берилиб кетганидан эҳтиёт бўлишни унутди. Навбатдаги жабрдийдани чув тушириб, уни алдаб, бирга спиртли ичимлик истеъмол қилганидан сўнг транспорт воситасини бошқарди. Лекин, ЙПХ ходимлари унинг сохта дўқларига, юқори мансабдаги ташишлари билан қўрқитишларига парво ҳам қилмади. Шундай қилиб фирибгар биринчи марта “синди”. Суд уни маълум муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Ҳар қандай одам бундан кейин ўзига тегишли хулоса чиқариши керак эди. Аммо З.Я. бундай қилмади. Яшаш жойи атрофида фирибгарлиги иш бермай қолгач, ўзи туғилган Самарқанд вилоятига йўл олди. Бу ерда ҳам бирин-кетин соддадил кишиларни домига илинтира бошлади.

Иштаҳаси очилиб, каттароқ фирибгарликларга қўл урди. Аммо, одамлар алданиб қолаверишмайди, улар ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандида кўрсатилган жиноятни содир этгани учун жиноят иши қўзғатилди. Бундан хабар топган фирибган жуфтакни ростлаб қолади.

Бу орада унинг ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган вақти тугайди. Қибрайга қайтиб келгач у ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг рўйҳатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига келади. Аризаларни расмийлаштириш учун ҳужжатларини Давлат ЙҲХХ инспектори, сержант Ш.Қосимовга тақдим этган З.Я. ҳозирда замонавий, инновацион технологиялар ёрдамида қидирув ишлари олиб борилишини билмай қолади ва шу ерда “қопқон”га тушади.

Ходимлар тезда Самарқанд вилоятидаги ҳамкасблари билан боғланади. З.Я.ни эса вилоят ИИББга топширишади. Энди у Самарқанд вилоятида содир этган жиноятлари учун жавоб беради.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қидирувдаги шахс Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ биносида қўлга олинди