Ёшлик – инсон умрининг кўз гавҳари, энг саодатли ва гўзал толеъ табассуми, тақдир туҳфаси, ҳаётнинг бебаҳо даври.

Бугун Янги ҳаёт остонасига қадам ташлаган Ўзбекистон ёшларини ҳаётнинг муҳим босқичида тургани билан муборакбод этаман.

Ҳар бир юртнинг эртанги тақдири ўз бағрида вояга етаётган салоҳиятли, иқтидорли, юксак тарбияли ёшларига боғлиқ. Тан олиш керак, мамлакатимизда ёшлар сиёсати ҳеч қачон бугунгидек долзарб бўлмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш масаласига алоҳида эътибор қаратаётгани жараёнга янгича куч бермоқда. Зеро, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар самарали фаолиятига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Бу музаффар қадамлар ёшлар ҳаётининг маёғи ва пойдеворидир. Биз келажакка ҳамиша умид билан қарайдиган, эртанги кундан улкан эзгуликлар кутиб яшайдиган халқмиз. Ватанимизнинг ҳар бир фуқароси борки, юрт келажаги, эртанги кун ташвишига ошуфта яшайди. Эҳтимол, шундандир, доим назаримиз олдинда – келажакда.

Бу йўлда шахснинг ижтимоий фаоллик даражаси, маданий юксалишини таъминловчи энг муҳим омил аввало тарбия ҳисобланади. Инсонга маънавият каби она меҳри, ота намунаси ва улуғ аждодлар ўгити билан сингадиган тарбияни тўғри йўналтирмай, жамиятни ислоҳ қилиш, тараққиёт сари йўналтириш ҳақида ўйлаш хом хаёл. Зеро, ёшликда олинган комил тарбия, ўзлаштирилган пухта билим, оттирилган тажриба “тириклик қасри”ни инсоний фазилат нақши ила безайди.

Таъкидлаш керак, мамлакатимизда биринчи навбатда миллий истиқлол ғояси яратилиб, ёшлар тафаккурини соғлом ғоя асосида тарбиялаш тизими шакллантирилди. Айни жараёнда жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасига маълум даражада вазифа юкланади. 

Ўзбекистонда ёшлар тарбиясини янгиланган ғоя негизида, миллий-замонавий, илмий-технологик асосда ислоҳ қилиш талаб этилади.

Буюк келажакнинг асл вориси бўлиш бир томондан имконият, бошқа томондан масъулият. Энг асосийси мақсаддан чалғимай, олға юриб, бу йўлда доим улуғ инсонлар ва ота-оналар дуосини олиб, шу хислатларни ўзида мужассамлаштирсалар, келгуси умр йўлларида тоймайдилар. Бу доно халқимизнинг йиллар, асрлар тажрибасидан ўтган синов.

Миллатимиз маънавий илдизларига назар ташлаганда, комил шахс тарбияси азалий қадрият сифатида намоён бўлади. “Наслига қараб аслидан гапирилади” деган ҳикматдан келиб чиқсак, биз Темурийзодалармиз. Ўтмиши буюк, онг шуури бақувват халқнинг келажаги ҳам шундай бўлиши афсона эмас. Халқимизнинг қўли очиқлиги, меҳмоннавоз-у, кўзи тўқлиги, чапанилиги, билим талаблиги ҳам “насли тоза”ликдандир.

Аслида, бизнинг бахтимиз ҳам шунда: нуроний чеҳрали, фикр-у сўзидан эзгулик ёғдуси ёғиладиган кексаларимиз борлигида. Уларнинг ҳаёт йўли чин маънодаги ҳалоллик, поклик дорилфунуни. Бу дорилфунун сабоғини олган келажак авлод чинакам комил бўлиб ўсиши, бутун салоҳиятини Ватан ободлигига бахш этиши, тараққиёт байроғини юксакликка кўтара оладиган ҳақиқий шижоат соҳиблари бўлиб етишиши муқаррар.

Бугун Ўзбекистон тараққиётнинг янги сифат босқичига қадам қўйди. Одамларнинг эртанги кунга ишончи ортди, ўтаётган кунимиздан розилик кайфияти шаклланди, тафуккуримиз ўзгарди. Ўзбекистоннинг интеллектуал мулки – ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ошгани, юртимизда кечаётган жараёнларга нисбатан дахлдорлик туйғуси такомиллашгани, ўз фаолиятини сўз эркинлиги, ошкоралик каби демократик тамойиллар асосида юзага чиқараётганини ғурур билан эътироф этиш лозим. 

Бобо-момоларимиз, ота-оналаримиз билан дилдан суҳбатлашганда уларнинг ҳаётдаги қувончли дамлари ҳақидаги ҳикояларини руҳиятимиз тетик, қалбларимиз энтикиб эшитамиз. Аксинча, маҳзун лаҳзаларини ёдга олганларида кўнгилимизга титроқ тушиб, кўзларимизга ёш қалқади. Оқкўнгил, қатъиятли дуогўйларимизнинг асрлар беланчагида чархланган фикрлари бугунги авлод дилида мудом ҳиммат ва саховатнинг маънавий хазинаси бўлиб қолади.

Тарихий тараққиёт даври гувоҳ: бугунги ўзбек ёшлари чинакамига миллий ғурури баланд ёшлар. Бу фикр ўз онги, руҳиятини бошқа миллатларга қарши қўйиш эмас, балки бошқа халқларга ўз миллий-маънавий ва моддий бойлиги, жаҳон маданияти хазинасига қўшган улкан улуши, миллий қадриятини намоён этиш ифодасидир.

Дарҳақиқат, ўзбек ёшлари халқининг пахтаси, пилласи, олтини, хон атласи, дўпписи, тарихий обидалари, паловхонтўраси, инсонпарварлиги, иймон-эътиқоди ва буюк аждодлари билан фахрланиши миллий ғурурнинг юксак инъикосидир.

Зеро, дарахт илдизидан қувват олганидек, одамзод ҳам аждодлари ибрати туфайли ўзлигини англайди, камолга эришади, улуғ мақсадлар сари интилади. Бу инсонийликнинг бош шарти, авлодларнинг муқаддас бурчидир.

Ёшлик неъмати ширин хотиралар ила қалб чиғириғидан ўтиб,  бир умрга инсон тақдирида муҳрланади. Эслаганда, кўнглимиз таскинбахш туйғуларга тўлади. Соғинч-у қўмсаш ўрнини фараҳ бахш ҳис эгаллайди. Шиддат-ла тортилган камон ўқи суръатида кечадиган бу палла – тақдиримизни яратувчи тирикликка йўғрилган ҳаётнинг бир сиқимгина парчаси.

Халқимизда тарбияга бу қадар жиддий эътибор берилиши бежиз эмас: тарбия том маънода мукаммал хулқ, гўзал одоб манбаи ҳам. Ахир, инсон илми билан ета олмаган чўққини чиройли одоби билан забт этади. Шундай экан, ёшликнинг қадрига етиб, илм-ҳунар аҳли сафига қўшилиш шукроналик белгисидир.

Бир инсондан бутун бир жамият пайдо бўларкан, биргина ёш авлод келажаги учун қўлимиздан келган ёрдамни аямасак, бутун бир жамиятга ёрдам берган бўламиз.

Мана шу маънавий эзгу ниятимиздан унумли фойдаланган ёшларимиз  жаҳон ҳамжамиятида тобора тараққий этаётган, улкан ўзгаришларга юз бураётган  Ўзбекистонимизнинг ҳозирги даври воқелигидан тўғри хулоса чиқариб, ҳар соҳада етук мутахассис бўлиб етишса, эртанги истиқболимиздан кўнглимиз тоғ қадар юксалади.

Янгиланаётган Ўзбекистонда ёшларга яратилаётган кенг ва тенг  имкониятлар захираси яқин йилларда жаҳон тамаддунини ўзгартирган буюк бобо-момоларимиз муносиб издоши қиёфасида намоён бўлишига ишонаман.

Буларнинг бари давлатимиз раҳбарининг ёшларимизни маънавий баркамол этиб тарбиялашга қаратилган шахсий эътиборининг яққол намунасидир. 

Шундай эътиборга муносиб бўлиш учун ёшларимиз қандай одимлаши керак?

Аввало, тафаккур мустақил, фикр эркин бўлса, ташаббус, изланиш, ижод бисёр. Шунга интилган ёшлар меҳнатдан роҳат ҳиссини туяди. Фикр эркинлиги жамият кучи гаровидир. Демак, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, “Беш муҳим ташаббус” сингари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар асосида янгиланган миллий таълим тизими мустақил фикрлайдиган, ўз қарашига эга, эркин, соғлом эътиқодли шахсни шакллантириш, уларда юксак маънавий фазилатларни қарор топтириш йўлидаги хайрли ишлар изчиллигини ташкил қилган.

Хусусан, миллий қадриятларга асосланган кўнгил тарбияси, яъни инсон маънавиятини шакллантиришга бирламчи юмуш сифатида ёндашиш устуворлигича қолмоқда. Мазмун-моҳиятига кўра, ёшларнинг вақтдан унумли фойдаланиши, хорижий тилларни ўзлаштириши, компьютер технологияларини мукаммал билиши, китобхонлик маданияти ва соғлом турмуш тарзи кўникмасини эгаллаши, спорт билан фаол шуғулланиши энг тўғри йўл, деб ўйлайман.

Сир эмас, кўпинча таълимга кўпроқ эътибор қаратилади-ю, тарбия унинг соясида қолиб кетади. Ваҳоланки, донишманд бобо-момларимиз биринчи навбатда тарбияни улуғлаб, таълимга тарбия орқали боришни тарғиб қилишган. Ҳозирги замонавий таълим-тарбия ишида бунга қандай механизм орқали эришиш мумкинлиги ҳалигача муаммо бўлиб қолмоқда. Бу баҳор фаслига менгзаладиган ёшлик даврида ҳали жиддий масалаларда ўз шахсий фикри тўла шаклланмаган, атрофдагиларнинг мақтови, ижобий муносабатига ишонувчан ёш шахсият учун муҳим саналади. 

Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, ёшликнинг мусаффо осмонида чарх ураётган қора қуюн “ўпқони”га қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади. Шу билан бирга суҳбатдошни тўғри танлай олиш, ёмон даврадан вақтида чиқиб кетиш ҳам зарур.

Ёшлар сиёсати бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни таҳлил эта туриб, Шарқ уйғониш даврида ҳам, жадидлар фаолиятида ҳам ёшларнинг жамият янгиланишидаги ўрни беқиёс бўлгани, мунтазам шаклланиб борувчи бу қатлам доимий йўналтирилиб, қўллаб-қувватлаб турилганини англаймиз. Шундай экан, маърифатли ёшлар – мамлакат устунларидир.

Бугунги ёшларимиз ҳамма орзулари ушаладиган, интилишлари қўллаб-қувватланадиган мамлакатда яшаётганидан, Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинаси эканликларидан бахтиёр бўлишлари керак. Энг муҳими, давлат раҳбарининг ёшлар тарбияси ҳамда камолотига ғамхўрлиги ва эътибори ижобий марралар сари йўл очиб, деярли ҳар куни гоҳ у, гоҳ бу мезон бўйича халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, юртимиз довруғини жаҳонга ёяётган ёшлар сони кундан кунга зиёда ортяпти.

Башарият тарихида биз ўзбеклардек ёшлар тарбиясига масъулият билан ёндашадиган, нафақат ўзи, балки қўшни, қон-қариндош билан ҳам маънавий-руҳий яқинлик риштаси бир-бирига монанд ва яқин халқ йўқ. Бу тарихан ноёб ходиса.

Тилагим шуки, Янги Ўзбекистоннинг бугунги жилғалари эртага уммонга айланиши учун бир-биримиздан куч олиб яшайлик. Ҳар бир кунимиз нурли келажак сари қўйилган залворли қадам бўлсин!

Мадина Зуфарова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайтарилмас умрнинг тамал тоши...