Қатор лойиҳалар муҳокама этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Бутунжаҳон ёшлар фестивали” доирасидаги тадбирлар Бухорода ҳам юксак савияда ўтказилди.
Фестивалнинг биринчи кунида иштирокчилар “АРК” Бухоро давлат музей-қўриқхонасига саёҳат қилди ҳамда “Нодир-Девонбеги” мадрасасида фаолият юритаётган миллий ҳунармандлар иш жараёни билан танишди.
Фестивалнинг иккинчи кунида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг Ёшлар Кенгашини тузиш бўйича экспертлар йиғини бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида “Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг Ёшлар ишлари бўйича кенгаши тўғрисидаги низом” лойиҳаси тақдимоти муҳокама этилди ҳамда ўзаро фикр алмашиниб, якунга кўра, мазкур давлатларнинг дипломатик корпуслари орқали расмий келишув режалаштирилди.
[gallery-18083]
Шунингдек, Жанубий Корея ва Марказий Осиё ёш лидерлари форуми, Ўзбекистон-Корея ёшлари форуми бўлиб ўтди. Унда “ГДГ Ташкент” келажакни биргаликда қурамиз” ва IT соҳасида муваффақиятли стартап бошлаш сирлари доирасида муҳокамалар олиб борилади ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА