31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

Ҳар бир миллат ва элатнинг ўз тарихи бор. Тарих замирида эса, миллий ўзликни англаш, қадриятларга ҳурмат, аждодлар хотирасига эҳтиром туйғуси мужассам. Сир эмаски, етмиш йилдан ортиқ давр мобайнида давом этган собиқ шўро тузими даврида халқимизнинг ана шу туйғуси топталди, тарихимизни холис ўрганишга, миллий, диний қадриятларимизни асраб-авайлашга йўл қўйилмади. 

Ўтган аср бошидаги октябрь тўнтариши оқибатида Туркистонда зўрлик билан ўрнатилган мустамлакачи советлар тузуми биринчи кундан бошлаб ўз тасарруфидаги турли ўлкаларда яшаётган халқлар бошига сон-саноқсиз қирғинлар, даҳшатли ва аламли кулфатлар олиб келди.  Ҳозир Марказий Осиё деб аталаётган, ўша даврдаги Туркистон замининг илғор вакиллари ана шу даҳшатларга қарши турди, истиқлол, эрк ва миллий-озодлик учун кураш олиб борди.

Турли манбаларда таъкидланишича, қатағон йилларида юз минглаб туркистонликлар Ватандан бош олиб хорижий мамлакатларга чиқиб кетди, юз минглаб кишилар Сибирга, Узоқ Шимолга, шунингдек, Украина, Шимолий Кавказ, Урал, Қозоғистон, Узоқ Шарқ, Кавказ, Волгабўйи районларига бадарға қилинди.

–Айниқса, 1937-1938 йилларда ўта мудҳиш воқеалар юз берган, – дейди Андижон давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Рустамбек Шамсутдинов. – Хусусан, 1937 йилнинг 10 августидан 1938 йил 1 январгача Ўзбекистонда ўн минг етти юз киши қамоққа олинган. Булардан уч минг олти юз ўн уч киши отилди, етти минг саксон етти киши саккиз-ўн йил муддатга қамалди.

Қатағон, аввало, зиёлилар, дин хизматчиларига қарши қаратилган эди. Фақат 1937 йилнинг декабрь ойида "учлик" қарори билан ҳукм қилинган уч минг олти юз қирқ тўрт кишидан бир минг тўрт юз олтмиш тўрт нафари имом, эшон, мулла ва бошқа диний хизматчи бўлган. 1938 йилнинг февралида "учлик" йиғилишларида 2 минг 491 маҳбус устидан ҳукм чиқарилган, шундан 2 минг 86 маҳбус отувга, 398 маҳбус ўн йил муддатга, икки маҳбус саккиз йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар асосан ўзига тўқ деҳқонлар, ишчи-хизматчилар, уламолар, савдогарлар бўлган.

Совет тузумининг қатағон сиёсати диний нуқтаи назардан оғир гуноҳ, сиёсий-дунёвий жиҳатдан ўта даҳшатли жиноят эди. Тарихимизнинг ана шу ачинарли, аламли саҳифасини яратиш, ўша аччиқ тарихни эслаш, ундан сабоқ олиш, бундай қатлиом ҳақидаги бор ҳақиқатни бугунги ва келгуси авлодларга етказиш муҳим аҳамият касб этади. 

Мамлакатимизда истиқлол йилларида тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, хусусан, Ватанимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қурбон бўлган халқимиз фарзандлари номини тиклаш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этишга қаратилган кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, бу борада ҳали олдимизда қиладиган жуда кўп ишлар турибди. 

–Юртимизда фақат 1937-1953 йилларда қатағон қилинган 100 минг нафардан зиёд юртдошимиздан нари борса 20-25 минг нафари номма-ном аниқланди, холос, – дейди профессор Рустамбек Шамсутдинов. – Олдимизда қолганларини излаб топиш, аниқлаш, хотирасини абадийлаштиришдек катта, оғир, лекин хайрли, вазифа турибди.

Бу ёруғ ва дориламон кунлар йўлида қурбон бўлганлар руҳини шод этиш, тинч-осойишта замоннинг қадрига етиш, шукроналик туйғуларини ҳис этиш бизга катта қувват бағишлайди, руҳиятимизни поклаб, янги-янги бунёдкорлик ишларига чорлайди. Зеро, озодлик учун курашган инсонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди, халқимиз қалбида мангу яшайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимиздаги қатор олий ўқув юртлари, шу жумладан, Андижон давлат университети тузилмасида ҳам Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташкил этилган. 

Музейдан не-не азобларга солинган минглаб аянчли тақдирлар ҳақидаги экспонатлар жой олган. Умуман, музей жамоаси томонидан машъум сиёсат қурбонлари хотирасини абадийлаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

–Музейимизнинг махсус доскасига 1937-1938 йилларнинг ўзида Андижон вилоятидан қатағон қилинган 1 минг 500 нафардан ортиқ жабрдийданинг исм-фамилиялари ёзилган, –- дейди музей ходимаси Нигорахон Акбарова.– Бундан ташқари, уларнинг хотирасига бағишланган илмий, адабий, бадиий китоблар тўпланиб, электрон нусхалари тайёрланди. Қатағон қурбонлари бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумот ва ҳужжатларни илмий тадқиқ этиш, улар ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар, мактабларда музейнинг филиалларини ташкил этиш борасида ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишида қатағон қурбонларини вилоят, туман ва шаҳарлар бўйича нома-ном аниқлаш, уларнинг ҳаёти ва фаолияти, тарихий ҳизматлари ҳақидаги маълумотларни, архив ва музейларда сақланаётган ҳужжатларни тўплаш, ўрганиш, қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг авлодлари ва яқинлари, ўша давр воқеаларини чуқур биладиган кишиларнинг ҳотираларини ёзиб олиш, оилавий архив ва кутубхоналарда сақланаётган тарихий материаллар ҳамда ноёб суратларни тўплаш, шунингдек, қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини илмий тадқиқ этиш, улар ҳақида илмий-тарихий китоблар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш юзасидан қатор вазифалар белгиланган.

Ана шу вазифалар ижроси доирасида Андижон давлат университети қошидаги “Қатағон қурбонлари хотираси музейи” раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Рустамбек Шамсутдинов ташаббуси билан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. 

Рустамбек Шамсутдиов раҳбарлигида олиб борилган тадқиқотлар, ўрганишлар натижасида нафақат юртимиз, балки собиқ совет иттифоқи таркибига кирган бошқа республикалар архивларида сақланаётган, ҳали кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган кўплаб ҳужжатлар ўрганилиб, нохақ мудҳиш қатағон даври қурбони бўлган юзлаб юртдошларимиз ҳақида маълумотлар кенг жамоатчиликка эълон қилинди. 

Жорий йил 19 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги қарори эса мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш учун дастуриламал бўлди. 

[gallery-19005]

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида бугунги мураккаб ва таҳликали даврда мустақиллигимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тарихимизнинг номаълум саҳифаларини тиклаш ва илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида эътироф этиш, шу асосда юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғусини, фуқаролик позициясини кучайтириш, уларни бугунги тинч, эркин ва озод ҳаётнинг қадрига етиш руҳида тарбиялаш, қатағон қурбонлари хотираси муқаддас эканлиги алоҳида қайд этилган. 

Мухтасар айтганда, шу муқаддас замин, она юрт тинч­лиги, мустақиллиги ва тараққиёти учун жонини фидо қилган, қатағон қурбони бўлган ватандошларимиз номини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти, тақдири ҳақидаги ҳақиқатни келгуси авлодларга борича етказиш ҳар бир юртдошимиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатағон қурбонлари хотираси унутилмайди