Қашқар саноат – савдо ярмаркаси бу йил 14 – бор ўтказилмоқда. Унинг ишида Марказий Осиё, Жанубий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирок этишяпти.
Қашқар Хитой ва умуман Осиё қитъаси учун мухим стратегик ахамият касб этувчи логистик марказдир. Хитойнинг шарқидаги денгиз портларидан келаётган юклар айнан Қашқардан Марказий Осиё ва Жанубий Осиё томон йўл олади.

Ярмарка очилиш тантаналарида сўзга чиққан Қашқар округи губернатори Анвар Турсун, Шинжон савдо бошқарув раиси Син Тао, Шанхай хамкорлик ташкилоти бош котибининг ўринбосари Сухайл Хон ва иштирокчи мамлакат вакиллари Қашқар саноат – савдо ярмаркаси ўзаро товар алмашувидаги ахамияти ортиб бораётганини, унинг иштирокчилари шу йилнинг ўзида 10 фоизга ошганини мамнуният билан қайд этдилар.

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошлангани Қашқар ярмаркаси нуфузи, давлатлараро иқтисодий муносабатлардаги ўрни янада мустахкамланишига сабаб бўлди. Шу туфайли энди Жанубий Осиёнинг хатто Шри-Ланка каби давлатигача Қашқарга ташриф буюрган.

40 минг метр квадрат майдонда Осиё мамлакатлари ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмалари очилган. Асосан халқ-хўжалиги ва истемол махсулотларига мўлжалланган повилъонларда инсон хаёти учун бирламчи эхтиёж моллари таклиф қилинади. Кўргазма залининг марказида Ўзбекистон повилони ташкил этилган.

-Ўзбекистон Президентининг очиқлик сиёсати туфайли юртимиз тадбиркорларидан бир гурухи ярмарка ишида қатнашмоқда, - дейди Ўзбекистон инвестициялар, савдо ва саноат вазирлигининг Хитойдаги ваколатхонаси ходими Отабек Обиджонов. – Улар ўзлари ишлаб чиқарган махсулотларни сотиш бўйича бир қатор шартномалар туздилар.

Шу павилонда биз хитойлик тадбиркор Танг Ю Ронг билан танишиб қолдик.
Мен Ўзбекистондан кулолчилик махсулотларини олиб келиб сотаман. Айниқса Риштон, Бухоро кулоллари ясаган идишларга талаб катта. Ярмаркадан фойдаланиб Ўзбекистон кулолчилик махсулотларини тарғиб қиляпиан, - дейди у.
Ярмаркада иштирокчи мамлакат ва Шинжон санъаткорлари миллий куй қўшиқларини ижро этар эканлар, ўз кўргазмаларига одамларни чорлашга харакат қилдилар. Бу ерда яна бир хамкор компания вакиллари билан хам мулоқотда бўлдик.
Биз бу дронларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва кадастр хизмати учун тақдим этгандик, - дейди JOVAV компанияси мутахассиси Чан Ни Е. – Унинг иш самарадорлиги Ўзбекистонлик дўстларимизга мақул келди. Улар нафақат ўсимлик холатини назорат қилади, балки кимёвий ишлов бериш имкониятига хам эга. Шу йилдан энди турли қувватдаги дронлар биз билан хамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/U6U2P-hMZA4" title="Qashqar yarmarkasida Oʻzbekiston uchun manfaatli loyixalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Шундай қилиб, 14-Қашқар саноат-савдо ярмаркасида Ўзбекистон учун манфаатли лойихалар хам имзоланмоқда.
Мухаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА