Қашқадарёлик талаба халқаро танловда ғолиб бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши давлат университети хорижий тиллар факультети филология ва тилларни ўқитиш: немис тили йўналишининг 2-босқич талабаси Забаржад Қаҳҳорова Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида 2019 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши ёш олимлари – 2021” халқаро танловида муваффақиятли қатнашди.
Забаржад Қаҳҳорова танловда “III-халқаро китоб нашри” йўналишида ўзининг “Немис тилини интенсив ўқитишда тил компетенцияларининг ўрни” мавзусидаги мақоласи билан қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
ЎзА