Қашқадарё делагацияси Сирдарёда
Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигида вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ва бир қатор вилоят раҳбарлари таркибига кирган делегация амалий ташриф билан Сирдарёга келди.
Қашқадарёлик меҳмонлар вилоятдаги янгиланиш ва ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди.


Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – замонавий инфратузилма объектлари, ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб иш жараёни, соҳаларга жорий этилаётган иновацион янгиликлар борасида маълумот олиш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Қашқадарё вилояти делегация аъзолари куннинг биринчи ярмида Сирдарё вилоятида сўнгги йилларда қуриб фойдаланишга топширилган Сирдарё туманидаги “Темур Мед-фарм”, “Сирдарё Универсал ойна”,“Пенг-Шенг”, “Ванг Да-груп” қўшма корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишдилар.


Куннинг иккинчи ярмида, делегация аъзолари Мирзаобод туманидаги 30 гектарлик сабзавот етиштиришга ихтисослашган “Бек кластер” иссиқхона комплекси, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаривчи “Орчит Бюти” комплекси, мева-сабзавот маҳсулотларини сублимация усулида қуритиш билан шуғулланувчи “Суб Драй” корхонаси, ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи “Оқолтин ёғ-мой саноати” лойиҳасини кўздан кечирди.
“Янги Ўзбекистон” маҳалласидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларига, янгиланиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлдилар.

Меҳмонлар ташриф давомида вилоятнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа соҳалардаги ижобий натижаларининг омилларига эътибор қаратдилар.
Қашқадарёликларнинг Сирдарёга уюштирган ушбу ташрифи ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиб,ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда иш юритишнинг янги имкониятларини очиб беради.
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА