Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан қидирувдаги автотранспорт воситаларини топиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси марказий бошқарув бўлими иш юритувида мавжуд бўлган жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 26 майдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ю.А.дан давлат фойдасига 115,8 миллиард сўм ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг номида Cobalt русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган. Ушбу автомашина қарздор яшаётган манзилда йўқлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.  

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлардан бирида қарздорга тегишли автомашина Нукус шаҳридан топилиб, жарима майдончасига қўйилди.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорнинг автомашинаси Нукусдан топилди