Қарздорлик мулк орқали ҳал этилди
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси мулкка қаратилган ундирувни амалга оширди.
Унга кўра, "Сирдарё Шиша" МЧЖ ва қўшимча жавобгар "Сирдарё универсал ойна" МЧЖларнинг 22 миллиард 496 миллион 400 минг сўм қарздорлиги бўлган. Ижрода қарздор томонга тегишли темир йўл тармоғининг хом-ашё ва тайёр маҳсулотларини йиғадиган, қолаверса, маҳсулотларни ортиш ва тушириш учун мўлжалланган майдонча гаров мулки сифатида хатланди.
Шундан сўнг "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш марказ" ДУКнинг www.e-auksion.uz сайтида мазкур мол-мулк реализация қилинмаганлиги ойдинлашган.
"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 56-моддасига асосан, ундирувчи ташкилотга таклиф хати юборилган. Хатга мувофиқ, ундирувчи юқорида кўрсатилган гаров мулкини ўз тассаруфига олди. Шу йўл билан қарздорлик тўлиқ қопланган.
ЎзА