Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, солиқ қарздорлигининг ортиб боришига йўл қўймаслик, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқлардан қарздорликни ундириш чораларини кўрмоқда.    

Жумладан, Юқори Чирчиқ туманида солиқ қарзига эга корхоналарнинг мол-мулки ҳисобидан қарздорликни ундириш юзасидан тадбирлар ўтказилди.    

Тумандаги “Euro global invest” масъулияти чекланган жамиятнинг 14,6 миллиард сўм солиқ қарзи ҳисобига уларга тегишли нотурар бино иншоотлари хатланиб, муҳрланди.    

Шунингдек, “Mega osiyo” масъулияти чекланган жамиятнинг 88,5 миллион сўм солиқ қарзи учун “Cobаlt” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига келтирилди.    

Бу борадаги ишлар Паркент туманида ҳам ўтказилмоқда.    

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорлиги бор корхоналар аниқланди