Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-турида «Сурхон» Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида «Металлург»га қарши майдонга тушди.

Учрашувда дастлаб, «Металлург» клуби аъзоси Шаҳзод Убайдуллаев 22-дақиқада ҳисобни очди. Биринчи тайм сўнггида Муҳаммадали Абдураҳмонов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бу кутилмаган вазиятлар «Сурхон» жамоасини ноқулай вазиятга тушира олмади ва жамоа ўйин тизгинини қўлга олди. Иккинчи бўлимнинг 86-дақиқасида Жаҳонгир Абдусаломов пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90-дақиқада иккинчи голига муаллифлик қилди ва жамоаси ғалабасини таъминлади. 

Шу тариқа, ғалабани илиб кетган «Сурхон» 16 очко билан еттинчи поғонага жойлашди. «Металлург»нинг 6 очкоси ўзгаришсиз қолиб, сўнгги поғонада турибди. 

Бугун, 20 июнь куни Суперлига 12-турининг марказий ўйинида Қаршининг «Насаф» жамоаси Фарғонанинг «Нефтчи» клубига қарши майдонга тушади. Баҳс Қаршида соат 20:00 да бошланади. 

Жамоалар миллий чемпионатимизда бугунга қадар 50 бор ўзаро тўқнаш келган. Бу баҳсларнинг 21 тасида «Насаф», 18 та ўйинда эса «Нефтчи» ғалаба қозонган. 11 учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 67:56 – «Насаф» фойдасига. 

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Нефтчи» 4:1, «Нефтчи» – «Насаф» 4:0. Жамоаларнинг сўнгги ўйини ўтган йили 7 октябрь куни айнан Қаршида бўлиб ўтган ва унда «Насаф» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Шунингдек, бугун Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси ўз уйида «Қизилқум»ни қабул қилади. Мазкур учрашув соат 20:00да бошланади. 

Маълумот ўрнида: ҳозирда «Насаф» 19 очко билан Суперлига жадвалида иккинчи поғонада бормоқда. «Навбаҳор» ва «Нефтчи» эса 18 очко билан 3-4-ўриндан жой олган. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида «Нефтчи»ни жиддий синов кутмоқда